Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:38

Сербия ва Косова расмийлари Брюсселда учрашмоқда


Брюсселда Сербия ва Косово делегацияларининг сўзлашувлари бўлиб ўтмоқда.

Музокараларда мамлакатлар ўртасида божхона ва ҳаво қатновини йўлга қўйиш каби техникавий масалалар муҳокама этилмоқда.

Косово 2008 йил феврал ойида мустақиллигини эълон қилган, лекин Сербия буни тан олмаган.

Бугунги музокаралар томонлар ўзаро муносабатлар йўлга қўйилишига туртки бўлишига умид қилмоқдалар.

- Бугунги сўзлашувлар Косово ва Сербия бир бирларини мустақил давлат сифатида тан олишлари билан якун топишига умид қиламан,- деди Косово бош вазири Ҳошим Тачи.

Сербия ва Косово ўртасидаги сўзлашувларга Европа Иттифоқи воситачилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG