Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:19

Қирғизистон раҳбари “Жасоратли аёл” мукофотини олди


Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева АҚШ Давлат департаменти томонидан 10 нафар аёлга берилган “Жасоратли аёл” халқаро мукофотининг бирини қабул қилиб олди.

Мукофотни Ўтунбаевага АҚШнинг Биринчи аёли Мишел Обама топширди.
Қирғизистондаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ президенти Барак Обама 7 март куни Ўтунбаевани қабул қилган эди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўтунбаеванинг уринишларини олқишлади.

- Бу аёл ўзи хизмат қилиши керак бўлган халққа ёрдам беришда демократия ва ҳокимиятдан қандай фойдаланиш кераклиги борасида дунёдаги кўпгина лидерларга намуна бўла олади, деб ўйлайман, - деди Ҳиллари Клинтон.

"Жасоратли аёл" мукофоти ҳар йили 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан АҚШ Давлат Департаменти томонидан топширилади.

Бу йилги мукофот соҳиблари орасида афғонистонлик, покистонлик ва беларуслик аёллар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG