Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:20

Cўғдда ҳизбчиликда айбланган 11 киши қамалди


Тожикистоннинг Сўғд вилоят судидан олинган маълумотларга кўра, маҳкамага тортилган 11 кишининг уйлари тинтув қилинганда катта миқдорда “Ҳизбут-Таҳрир” партияси оид адабиётлар ва варақалар топилган. Бу адабиётлар орасида "Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши", "Субҳи хилофат" китоблари, "Шаҳид бўлмоқ" ва "Каримовнинг Роза Ўтинбоевага табрик хати" каби варақалар мусодара этилган.

Тақиқланган партияга мансубликда айбланиб маҳкамага тортилганлар 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилган. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган давр мобайнида 600 нафар эркак-аёл “Ҳизбут-Таҳрир”га мансубликда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG