Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:01

Европа Иттифоқи ва НАТО Ливия бўҳронини муҳокама қилади


Брюсселда 10 март куни Европа Иттифоқи ҳамда НАТО расмийлари учрашуви бошланади.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала Ливиядаги бўҳроннинг муҳокамаси бўлиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи раҳбарларининг жума куни бошланадиган саммитидан олдин Ливия бўҳронини ўзаро муҳокама қиладилар.

НАТОга аъзо 28 давлат мудофаа вазирларининг алоҳида бўладиган йиғилишида ҳам айни муаммонинг муҳокама этилиши режаланган.

Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо давлатлар Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни бир овоздан истеъфога чиқишга чақирган.

Бироқ Ливия ҳаво ҳудудини парвозлар учун ёпиқ зона деб эълон қилиш хусусида НАТО аъзолари якдил эмас.

Франция ва Британия БМТ Хавфсизлик кенгашида Ливия ҳаво ҳудудида парвозлар тақиқланган зона жорий қилиш ҳақида резолюциянинг қабул қилиш ташаббуси билан чиққан.

Бироқ бошқа давлатлар, жумладан, АҚШ бундай чорани халқаро ҳамжамият, жумладан, араб давлатлари қўллаб-қувватлаши кераклигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG