Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:06

Қирғизистон Ўзбекистондан 3,4 миллион доллар қарз бўлиб қолди


“Қирғизгаз” очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятининг “Ўзтрансгаз” ҳиссадорлик ширкати олдидаги қарзи бугунги кунга келиб 3,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ҳақда “Қирғизгаз” матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мазкур қарз “Бишкектеплоэнерго” ва "Қирғизжилкоммунсоюз” каби ташкилотлар ҳамда аҳолининг газ пулини тўламагани сабабли йиғилиб қолган.

“Қирғизгаз” расмийларига кўра, Бишкек шаҳри аҳолиси табиий газдан 111,8 миллион сўм, чуйликлар 8,2 миллион сўм, Ўш вилояти аҳолиси 60,4 миллион сўм, жалолободликлар 5,3 миллион сўм, боткенликлар эса 22,5 сўм қарз бўлиб қолган. Жами аҳолининг “Қирғизгаз” олдидаги қарзи 208,2 миллион сўмни ташкил этади.

Қирғизистон Миллий банки курси бўйича шу кунда 1 АҚШ доллари қиймати 47.465 қирғиз сўмига тенг.

Айни пайтда шу йилнинг 10 мартига келиб "Қирғизжилкоммунсоюз” давлат корхонасининг қирғиз газчиларидан қарши 295,4 миллион сўмни, “Бишкектеплоэнерго” корхонаси қарзи эса 119,7 миллион сўмни ташкил қилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидаги келишувга мувофиқ, Қирғизистон 2011 йил биринчи чорагида ўзбек газининг ҳар минг куб метри учун 223 доллардан тўлайдиган бўлган.

Қиёс учун: 2010 йилнинг сўнгги чорагида Қирғизистон Ўзбекистондан табиий газнинг ҳар минг куб метрини 242 доллардан сотиб олганди.

Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2011 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан 200-220 миллион куб метр атрофида газ олади. 2010 йилда Қирғизистон олган ўзбек гази миқдори 287,4 миллион куб метрни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG