Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:12

Хитойда зилзиладан камида 13 одам нобуд бўлди


Хитойнинг жануби-ғарбида рўй берган зилзилада камида 13 одам нобуд бўлди, 130га яқин одам жароҳатланди.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, ер силкиниши кучи Рихтер шкаласи бўйича олти баллни ташкил қилган.

Табиий офат оқибатида Юнан шаҳридаги бир қанча биноларга шикаст етган.

Зилзила эпицентри Хитойнинг Мянмага яқин тоғли ҳудудларида бўлган.
XS
SM
MD
LG