Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

Японияда қурбонлар сони ошмоқда


Япония шимолий-шарқий соҳилига баландлиги 10 метр келадиган цунами ёпирилди. Эпицентри мамлакат соҳилларига яқин бўлган денгиз тубида юз берган кучли зилзила оқибатида Тинч океанидан келган улкан денгиз тўлқини уйлар, машиналар, йўллар ва экин майдонларини ювиб кетди.


Расмий хабарларга кўра, Японияда рўй берган табиий офат оқибатида камида 187 киши ҳалок бўлган, 722 киши жароҳат олиб, камида 530 нафар одам бедарак йўқолган.

Расмийларга кўра, офат рўй берган минтақадаги атом электро станциялардан радиоактив моддаларнинг сизиз чиқаётгани аниқланмаган, аммо реакторлардан бирида совутиш жиҳози ишдан чиққани боис ичидаги ҳарорат ва босим меъёридан ортиб кетган. Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши чора сифатида реактор жойлашган минтақадан уч мингча одам эвакуация қилинди.

Пойтахт Токиода бир қанча бинога ўт кетд, жумладан нефтни қайта ишлаш заводига ўт кетди.

Япония Бош вазири Наото Кан табиий офатдан жабр кўрганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди ва цунами оқибатларини баратараф этиш учун лозим чоралар кўрилишини ваъда қилди. БМТ Японияга лозим ёрдамларни юборишни ваъда қилмоқда.

Японияда зилзила
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00
Бевосита линк


Жума куни Япония шимолий-шарқий соҳилига баландлиги 10 метр бўлган цунами ёпирилди.

Эпицентри мамлакат соҳилларига яқин жойда, денгиз тубида юз берган кучли зилзила оқибатида баландлиги бир неча метр келадиган денгиз тўлқини машиналар, йўллар ва экин майдонларини ювиб кетди.

Ҳозирча 130дан зиёд одам ҳалок бўлгани тасдиқланган ва қурбонлар сони ортиши мумкинлигига оид хавотирлар бор. Зилзила эпимаркази Ҳонсу ороли яқинида денгиз сатҳидан 24 километр чуқурликда ва пойтахт Токиодан 400 километр шимолий-шарқда бўлган.

Бу ерда зилзила кучи 8,9 баллни ташкил қиди. Зилзила пойтахт Токиода ҳам баланд биноларни зир титратди.

Нафақат Японияда балки бутун тинч океани хавзасида жойлашган давлатларда аҳоли цунами хавфидан огоҳлантирилмоқда.

Офат Индонезия, Тайвань, Филиппин, Микронезия, Гвинея ва Ҳавайи оролларига ҳам хавф солмоқда.

Япония зилзиласи натижасида юзага келган цунами тўлқинлари АҚШ нинг Калифорния қирғоғига етиб келди ва хабарларга кўра, тўлқинни суратга тушурмоқчи бўлган бир кишини ютиб юборди. Қирғоқ хавфсизлик хизмати бу одамни қидирмоқда.

Ҳурматли тингловчи ва муштарийлар, агар ҳозирда Японияда бўлсангиз, атрофингизда рўй бераётган воқеаларни Озодлик электрон почтаси: uzbekweb@rferl.org ёҳуд Twitter ва Facebook орқали хабар беришингизни илтимос қиламиз.

Facebook даги номимиз: Ozodlik Radiosi, Twitter да эса: Ozodlik



8,9 балл кучига эга зизила эпицентри Япониянинг Ҳонсу ороли яқинида, денгиз тубида бўлгани аниқланди.


Улкан цунами Сендайда йўлида дуч келган машиню биноаларни ювиб кетди.




Зилзила оқибатида Ишиҳара шаҳридаги заводда ёнғин чиқди.


Мито шаҳрида қулаган бино машиналарни босиб қолди.


Зилзила Токиодаги биноларда ҳам ёнғинларга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG