Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:07

Ливиядаги вазият ЕИ саммити диққат марказида


Ливиядаги вазият бугун Брюсселда Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари йиғинида мухокама этилмоқда.

Саммит арафасида ЕИга раислик қилаётган Венгрия ташқи ишлар вазири Янош Мартони Европа Иттифоқи яна бир бор Муаммар Қаддафийни истеъфо беришга чақириши ва Ливияга тегишли газ ва нефт ширкатлари активларини музлатиш масаласи кўриб чиқилишини билдирди.

Ливияга қарши ҳарбий интервенция эҳтимоллари ҳақида Брюсселда гапирган Германия мудофаа вазири Томас де Мезьер: "Ҳарбий аралашув масаласини яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Амалиёт бошлашга имконимиз йўқ ва шундай амал лозимлигига ҳам биз амин эмасмиз. Қуруқ таҳдидлар билан пўписа қилишни ҳам хоҳламаймиз", дея таъкидлади.

Кеча Африка иттифоқи вакиллари Ливияга қарши ҳарбий чора қўллаш таклифини рад этишган эди.
XS
SM
MD
LG