Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:28

Баҳрайнда фавқулодда ҳолат жорий этилди


Баҳрайн подшоҳи намойишчилар ва полиция ўртасида сешанба куни бўлиб ўтган тўқнашувлардан кейин мамлакатда 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Кечаги тўқнашувлар давомида камида 2 кишининг нобуд бўлгани, тақрибан 200 киши яралангани хабар қилинди.

Баҳрайнда сўнгги бир неча ҳафта давомида давом этаётган оммавий тартибсизликларга бу мамлакатда яшайдиган шиаларнинг суннийлар вакили бўлган подшоҳ оиласидан норозилиги сабаб бўлди.

Душанба куни Саудия Арабистонининг 1000 аскарли кўшини Баҳрайн ҳудудига кирди.

Чет эл ҳарбийларининг Баҳрайнга киришини Эрон кескин қоралади ва ўз элчисини Баҳрайндан чақириб олди.

***
XS
SM
MD
LG