Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:54

Ўзбекистонда "Oriflame" ҳам ҳукумат нишонига тушди


"Oriflame" атир-упасини сотиб олган аёлларнинг айтишича, бу фирма моллари ҳам нархи, ҳам сифати бўйича ўрта ҳол ҳаридор учун мўлжалланган бўлган.
"Oriflame" атир-упасини сотиб олган аёлларнинг айтишича, бу фирма моллари ҳам нархи, ҳам сифати бўйича ўрта ҳол ҳаридор учун мўлжалланган бўлган.

Ўзбекистонда қатор турк дўконлари қатори Швециянинг атир-упа савдоси билан шуғулланувчи "Oriflame" шаркати ҳам ҳукумат нишонига тушди.

Ширкатнинг Ўзбекистондаги барча мол-мулки ҳамда пул маблағларини ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳибсга олди.

Айни пайтда "Oriflame" ширкатининг Ўзбекистондаги идораси молиявий-хўжалик фаолияти текширилмоқда.

Идора раҳбариятидан чет давлатга чиқмаслик ҳақида тилхат олинган.

Бош қароргоҳи Стокҳолм шаҳрида жойлашган "Oriflame" вакили Патрик Линзенболд "Озодлик" мухбири билан суҳбатда ҳозир ширкатнинг Тошкентдаги идораси ёпиб қўйилганини тасдиқлади.

- Тошкентда мўжазгина идорамиз бор эди, ҳозир ёпиб қўйилган. Лекин ҳозирча бизга нисбатан ҳукумат тарафидан бирон расмий айблов эълон қилинмади,- дейди Линзенболд.

Яқинда gazeta.ru нашри Ўзбекистондаги суд органларидаги манбаага асосланиб, "Oriflame" ширкатга атир-упа маҳсулотларини мамлакатга ноқонуний йўллар билан олиб кириш ва сотиш ҳамда республика солиқ қонунчилигини бузиш айбловлари қўйилиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

- Бу нотўғри. Биз барча қонун-қоидаларга амал қиламиз, солиқларни вақтида тўлаймиз ва тўлаб келганмиз,- дейди "Oriflame" вакили Патрик Линзенболд.

Швециянинг "Oriflame" ширкати Ўзбекистонда 2008 йилдан буён фаолият қилиб келгани ва йиллик савдо айланмаси бир миллион евро атрофида бўлган.

- Ўзбекистондаги фаолиятимиз унча катта эмас эди, бошқа давлатларга қараганда бизнес қамровимиз Ўзбекистонда кичик эди,- дейди Патрик Линзенболд.

Ўзбекистонда "Oriflame"дан ташқари бошқа парфюмерия савдо тармоқлари ҳам ёпилгани ва фаолияти текширилаётгани хабар қилинмоқда.

Uznews.net нашри ўтган хафта Тошкентда косметика ва дори-дармон махсулотлари сотишга ихтисослашган "ParfuMed" савдо тармоғининг тўртта дўкони номаълум сабабларга кўра ёпиб қўйилди, деб хабар берган эди.

Тармоқнинг еттита дўконидан ҳозир учтаси ишлаб турибди, қолгани ёпилди, деб билдирди ўз исмини айтмаган дўкон ходимларидан бири.

Лекин, "ParfuMed" ходимига кўра, бу дўконлар ширкат ихтиёрига кўра ёпилган.

Айни пайтда "Mary Kay" атир-упа дўконлари тармоғида ҳам текширувлар бормоқда. Лекин, дўкон ёпилмаган. Ўзини "Mary Kay" агент-сотувчиси деб танитган ва исмини айтишни хоҳламаган аёл бу ҳақда "Озодлик" радиосига гапирди.

"Текширув сабабини тушунмаяпмиз, лекин бунақа текширувлар ҳамма жойда олиб борилмоқда. Солиқлар вақтида тўланяптими, йўқми, асосан шу текширилмоқда", - деди "Марy Kay" сотувчиси.

2009 йилда Ўзбекистонда атир-упа махсулотларини Интернет орқали сотишни йўлга қўйган QuestNet ширкати қаллоблик ва солиқ тўламаганликда айбланган, ширкатнинг йигирмадан ортиқ ходими хибсга олинган эди.

- Ўзбекистондаги ана шу фожеадан сўнг ширкатимиз бу мамлакатдаги барча фаолиятини тўхтатди,- деб билдирди қароргоҳи Ҳонг Конгда жойлашган QuestNet ширкати вакили.

Ўтган хафта эса ёпилиш навбати Тошкентдаги Италия ва Испаниядан келтирилган элита мебеллар савдоси билан шуғулланувчи йирик "Комфорт-Элит" дўконлар тармоғига етди.

Ширкат раҳбариятига давлат ғазнасидан айлантириб ўтиш йўли билан 6 миллиард сўмдан зиёд (3,6 миллион АҚШ доллари) пулни ўзлаштиришни режалганлик айбловлари қўйилгани ҳақда хабар қилди Россиянинг Регнум ахборот агентлиги.

Нашрнинг ёзишича, дўконларда қаердан келтирилганини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 10 миллард сўмдан зиёд (6 миллион АҚШ доллари) қийматда товар маҳсулотлари мусодара қилинган.

"Комфорт-Элит" дўконлар тармоғи "Komfort LTD" деб аталувчи Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирлиги қўшма корхонасига тегишли.

Бундан ташқари сўнгги ойлар ичида Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида тузилган 50 га яқин қўшма корхоналар, жумладан йирик турк савдо маркази – "Turkuaz" ёпилди.
XS
SM
MD
LG