Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:39

Мисрликлар конституциявий ўзгаришларни ёқлаб овоз берди


Мисрда шанба куни конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича ўтказилган референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, сайловчиларнинг 77 фоизи мамлакат конституциясига ўзгартиш киритилишини ёқлаб овоз берган.

Халқ муҳокамасига қўйилган ўзгартишлар мамлакат президенти ваколатларини қисқартириш, сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишлари учун ўрнатилган чекловларни олиб ташлаш ва суд органлари роли оширилишини назарда тутади.

АҚШ расмийлари Миср халқини конституциявий ўзгаришлар бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан қутлади.

Оқ уй раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Том Донилон шанба кунги референдумни Миср тарихидаги муҳим воқеа сифатида таърифлади.

Ўтган ой давомли халқ норозиликларидан сўнг президент Ҳусни Муборак истеъфо берган эди.

Уни ўрнига келган ҳарбий раҳбарият мамлакатда парламент ва президентлик сайловлари шу йил ўтказилишини ваъда қилмоқда.
XS
SM
MD
LG