Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:40

Тележурналистлар суди яна қолдирилди


Ўзбекистонлик тележурналистлар Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова.
Ўзбекистонлик тележурналистлар Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова.

Халқаро матбуот эркинлиги куни Тошкентда “Ёшлар” телерадиокомпанияси собиқ журналистлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар маҳкамаси давом этди.

Тележурналист Саодат Омонова айнан 3 май - Халқаро матбуот эркинлиги кунига уларнинг суд маҳкамаси белгиланганлигини атайлаб қилинган ҳаракат, дея баҳолади.

- Бу атайлаб қилинган нарса. Бизни руҳан эзиш учун қилинган нарса, деб ўйлайман. Чунки бугун барча журналистлар Бутунжаҳон сўз эркинлиги кунини нишонлашаяпти. Лекин биз, минг афсуски, ундай эркинликдан фойдалана олмаймиз. Бундай ҳуқуқдан маҳрум этилганмиз. Байрам қилаётганда ҳам, чин кўнгилдан, қувонч билан кутмаймиз. Чунки аслида эркинлик йўқ, - деди журналист Саодат Омонова.

С. Омонова: Ҳижобли аëл учун лавҳа кетмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:43 0:00
Бевосита линк


3 май куни соат 15.30 га белгиланган очиқ суд маҳкамасида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Буюк Британия, АҚШ, Германия элчихоналарининг вакиллари, ҳуқуқ фаоллари келишган. Бироқ бу сафар ҳам уларда суд жараёнини кузатиш имкони бўлмаган.

М. Эшонқулова: Раҳбарият билан келишиб лавҳани олиб ташлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:47 0:00
Бевосита линк


Даъвогар журналистлардан бири Малоҳат Эшонқуловага кўра, дастлаб Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманлараро суди раиси Дилбар Исроилова кузатувчиларни умуман суд залига киритмаслигини айтган.

- Шундан кейин биз туриб: “сизнинг бу ҳатти-ҳаракатингиз судни холис ўтказишингизга нисбатан ишончсизлик уйғотаяпти. Шунинг натижасида сизга нисбатан яна бир марта раддия беришга мажбур бўламиз” деганимиздан кейин, танаффус бериб, раддиямизни ёзишга рухсат бердилар. Биз танаффус пайтида ташқарига чиқиб, раддиядан олдин илтимоснома ёзишга қарор қилдик, - деди даъвогар журналист Малоҳат Эшонқулова.

М.Эшонқулова: Гиëҳвандларни меҳмонхонага олиб келардик
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:13 0:00
Бевосита линк


Унга кўра, журналистлар суд маҳкамасини кузатишга келган элчихона вакиллари ва ҳуқуқ фаолларини киритишни сўраб илтимоснома ёзишган.

- Исроилова аризани ўқиб чиққанидан кейин ўйланиб қолди. ”Майли, қисман талабларингизни қаноатлантираман. Бироқ бино нобоп жойда жойлашган, эски, таъмирталаб, хона ниҳоятда кичкина. Бешта стулдан ортиқ ўрин йўқ. Шунинг учун сизларнинг мустақил кузатувчиларингиздан 3 нафари, нари борса 4 нафарини киритишга рухсат бераман, холос. Ортиқчасини эмас” деди. Ваҳоланки, ташқарида ўнга яқин мустақил кузатувчилар турган эди. Шунда мен туриб, “Дилбар опа, "сизнинг мустақил кузатувчиларингиз" деманг. Чунки улар бизни кўзлаб келмаяпти. Улар судни қандай олиб борилаётганини кузатмоқчи, холос. Бу биринчидан. Иккинчидан, биз учта, тўртта эмас, ҳамма кузатувчиларни киритишларингизни талаб қиламиз. Чунки келган уч элчихона вакилларининг ҳар бирини ёнида таржимонлари бор. Ўша элчихона вакилларининг ўзи олти кишини ташкил қилади", дедик. Шунинг учун биз судяга шундай талаб қўйдик - "Ўзбекистондаги қонунчиликка биноан ҳамма кузатувчиларнинг киришига рухсат берасиз. Йўқ, хона тор. Ундай бўлса стулларни кенгайтиринг. Олдин суд залини ташкил қилинг, кейин суд маҳкамасини бошланг" деб талаб қилдик. Бу талабимизни қондирмаганидан кейин биз судяга яна бир бор раддия беришга мажбур бўлдик. Раддиямиз бугунги суд ажрими билан қаноатлантирилмай қолинди, яъни рад этилди. Такроран берилган раддиялар одатда қаноатлантирилмас экан. Судя шундай изоҳ берди, - деди журналист Малоҳат Эшонқулова.

“Ёшлар” телерадиокомпаниясини судга берган унинг собиқ ходимлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар маҳкамаси 17 май кунига қолдирилди.
XS
SM
MD
LG