Хюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзбекистонлик диссидент шоир Юсуф Жума озод этилганини олқишлади, лекин унга чиқарилган ҳукм бекор қилинмаганидан таасуфда эканини билдирди.
Ташкилотга кўра, ҳукумат айни пайтда ўз ашаддий танқидчиларини яксон этишдан тийилгани йўқ. Ҳозирда Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Формонов, Нозим Исаков, Ғайбулло Жалилов, Алишер Караматов, Жамшид Каримов, Норбой Холжигитов каби қатор инсон ҳуқуқлари фаоллари қамоқда қолмоқда.
Хюман Райтс Уотч уларнинг саломатликларига жиддий путур етгани, қамоқхонада қийноқларга тутилаётганини ҳам таъкидлади.
"Биз қамоқхоналарда қолаётган бошқа фуқаровий жамият ва ҳамда ҳуқуқ фаоллари тақдиридан чуқур хавотирдамиз ва уларни шартсиз озод этишга чақирамиз," деб таъкидлаган ҲРУ тадқиқотчиси Стив Свердлов.
Хюман райтс Уотчга кўра, Юсуф Жума Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга йўллаган пушаймонлик хати ортидан 19 май куни қўйиб юборилган.
Юсуф Жума 2007 йилги президентлик сайловлари арафасида Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан ўғли билан бирга ҳибсга олинган ва беш йилга озодликдан махрум қилинган эди.