Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:35

Ўзбекистон халқ ҳаракати Тошкентга мужда йўллади


Ўзбекистон халқ ҳаракати аъзолари.
Ўзбекистон халқ ҳаракати аъзолари.

23 май куни Берлинда Ўзбекистон халқ ҳаракати қурултойининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғинда АҚШ, Канада, Австралия, Финландия, Франция, Швеция, Туркия, Норвегия, Германия, Чехия ва Россияда истиқомат қилаëтган ўзбек мухолифати фаоллари иштирок этди.

Қурултойнинг илк мажлиси олдидан иштирокчилар меҳмонхона олдига йиғилиб, "Ўзбекистон озод бўлсин!" деб шиорлар айтишди.

Ўзбекистон халқ ҳаракатининг илк қурултойи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:07 0:00
Бевосита линк


Мажлис бошлангач, Ўзбекистон халқ ҳаракатининг низоми қабул қилинди.

Ўзбекистон халқ ҳаракати Ислом Каримов режимини ағдариб, қатағонларга барҳам беради ҳамда озодлик, демократия ва адолат ўрнатади, дейилади ҳаракат низомида.

Қурултой иштирокчиларидан бири Муҳаммадсолиҳ Абутов ëзган “Кишанларни уз Ўзбекистон!” номли шеъри ҳаракатнинг мадҳияси сифатида қабул қилинди.

Ўзбекистон Эрк демократик партияси, Таянч, Андижон - адолат ва тикланиш" ташкилоти муассислигида тузилган бу ҳаракатнинг душанба кунги мажлиси қизғин баҳслар билан ўтди.

Журналистлар ва кузатувчилар иштирокида ўтган қурултой сешанба куни ҳам давом этади.
XS
SM
MD
LG