Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:28

Тошкент 10 июнга қадар талабаларни уйига қайтармоқчи


Мустақил кузатувчилар¸ араб исëнидан сўнг Тошкент ҳукумати ҳам интернетга ўч талаба-ëшлардан ҳадиксираб қолганини айтишмоқда.
Мустақил кузатувчилар¸ араб исëнидан сўнг Тошкент ҳукумати ҳам интернетга ўч талаба-ëшлардан ҳадиксираб қолганини айтишмоқда.

Тошкентдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги имтиҳон ва диплом ҳимоялари муддатидан бир ой аввал якунланмоқда.


Ўзбекистон олийгоҳларида давлат имтиҳонлари одатда июн ойида бошланиб¸ диплом ҳимоялари июл ўрталарига қадар давом этар эди.

Аммо бу йил советлардан қолган бу анъанавий жадвалга таҳрир киритилди – Тошкентдаги талабалардан давлат имтиҳонлари ва диплом ҳимояларини июнга қадар тугатиб¸ вилоятдан келганлардан 10 июнга қадар пойтахтдан чиқиб кетиш сўралмоқда.

Ана шу шошилинчда мен ва курсдошларим май ичи ҳамма давлат имтиҳонларини топшириб¸ ўтган жума куни диплом ишини ҳам ҳимоялаб олдим¸ дейди Тошкентдаги олийгоҳлардан бирини тугатиб¸ эндиликда дипломини қўлига олишни кутаëтган Ойдин.

- Билмадим, ўзи июнда бўлиши керак эди. Мустақиллик деяптию, шунинг учун олдинроқ қилиб қўйишган. 10 июнгача ҳамма институтлар тугатиши керак, ҳамма студентлар кетиши керак. Просто приказ келибди 10 июнгача ўқишимиз тугаши керак. Ҳаммаси кетаркан. Просто оғзаки айтишаяпти тезроқ топширинглар, тезроқ кетинглар деб. Давлат имтиҳонлари ўтиб бўлди. Майнинг бошида бўлган эди. Орасида битта-иккитаси айтади-да¸ 20 йиллик бўлаëтгани учун тезроқ тугатиш керак деб. Унақа приказ чиққани йўқ лекин. Дипломни ҳам 10 июнда беришаркан. Кейин ҳаммаси кетишаркан¸ дейди Тошкентдаги олийгоҳлардан бири битирувчиси Озодлик билан суҳбатда.

Тошкентлик Абдуқаҳҳор ака Ўзбекистон пойтахтини талабалардан тезроқ тозалаш жараëнига бевосита ўзи гувоҳ бўлаëтган ота-оналардан бири:

- Студентларга бир ой олдин жавоб бераяпти. Менинг иккита кичкинам ҳам ўқийди. Уларга “Имтиҳон топширмайсанлар. 100 мингдан олиб келасанлар. Ҳаммасини тўғрилаб берамиз. Тезроқ ўқишдан кетасизлар” дебди. Институтларда ҳам худди шу аҳвол. Менинг опам институтда дарс беради. У ерда ҳам шу аҳвол. “Бир ой олдин қандай бўлса ҳам тезроқ уйига жўнатинглар” деб буйруқ чиқаришибди¸ дейди Тошкентдаги икки талабанинг отаси.

30 май куни Озодлик мухбири боғланган Тошкентдаги қатор олийгоҳ расмийлари жорий имтиҳон ва диплом ҳимояларининг одатдаги жадвалдан олдинга сурилганини тасдиқладилар. Тошкент Иқтисодиëт университети вакили:

- Тугаб бўлди имтиҳонлар. Ҳозир диплом зашита бўлаяпти. Жорий имтиҳонлар сурилди¸ авваллари июлда бўларди. Негалигини билмадим энди, хабарим йўқ менинг, дея жавоб қилган бўлса¸ Жаҳон тиллари университети вакили:

- Бизлар ҳам точно билмаймиз. Имтиҳонлар сурилган лекин. Чунки институтларда зашиталар ҳам сурилган. 10 июнгача ҳаммаси тугаши керак¸ дея жавоб берди.

Аммо Тошкент олийгоҳлари вакилларидан бирортаси¸ “Нега?” деган саволга жавоб бера олмади¸ ëки буни истамади.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийси эса¸ бу саволни эшитиши ҳамоно¸ гўшакни илиб қўйди.

Озодлик билан суҳбатда пойтахтда истиқомат қиладиган Абдуқаҳҳор ака¸ Тошкентни талаба-ëшлардан тозалаш ҳаракатини Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган йирик тантаналар билан боғлиқ хавфсизлик чораларининг бир қисми¸ сифатида талқин этади.

- Ўзинглар биласизлар ҳаммаси ëшлардан бўлдию бутун Арабистон томонларда. Булар ҳам хавотирга тушиб қолди-да. Шунинг учун ҳаммасини тезроқ ҳайдаш уйига. Имтиҳонлар июлда бўлмайди. Июнда уже ҳаммасини жўнатиш керак. “Зачëтини қўйиб берасанлар. Тезроқ жўнатларинг” деб чиқарибди. Хуллас мустақилликка бўшатиш керак-да ҳаммасини¸ дейди Озодлик билан суҳбатда икки талабанинг отаси.

90-йилларда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида дарс берган тилшунос олим Бахтиëр Исабеков¸ вилоятдан келган талабаларни 10 июнга қадар уй-уйига жўнатиш ҳаракатини 1992 йилнинг январ ойида Талабалар шаҳарчасида юзага чиққан талабалар намойишидан сўнгги жараëнларга қиëслайди.

- Ўша пайтда ВУЗ городок дердик, Студентлар шаҳарчасидан бошланарди ҳар қанақа нарса. Аввал ëтоқхоналарни темир панжаралар билан ўраб кўришди. Бу нарсалар унча иш бермагандан кейин, айниқса ун, ноннинг ошиши баҳонасида талабаларнинг кўтарилишидан кейин булар битта йўлини топишди¸ ҳаммасини ўзининг вилоятига тарқатиш деган нарса. Шу йўл билан уларни ота-онасининг бағрига юбориш ва ота-оналарга ўша пайтда бошланган болаларинг учун жавоб берасан¸ деган нарсани юклаб..

Студентларнинг фаоллигини сусайтириш учун гарчи бу давлатни мустаҳкамлашга халақит берадиган сиëсат бўлишига қарамасдан сепаратчилик йўлига нима қилган давлат сиëсати эди, яъни студентларни маҳаллийчилик асосида ўзининг вилоятларига қайтариб, Тошкентнинг пойтахтлик мақомини бекор қиладиган даражадаги қарор қабул қилишган эди.

Мен айтаманки, бу нарса миллат тақдири учун ҳаттоки давлат тақдири учун тўғри бўлмаган сиëсат бўлса ҳам ўша пайтда мавжуд ҳукумат учун ëки жорий ҳукумат учун катта ëрдам берди. Яъни сиëсий актив бўлган аҳолининг энг фаол қисмини улар парчалаб ташлашга эришди¸ дейди 1992 йилнинг январ ойида Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида юзага чиққан норозилик намойишидан сўнг вилоятдан келган талабаларни уйига ҳайдаш сиëсатига бевосита гувоҳ бўлган ўшандаги ТошДУ доценти Бахтиëр Исабеков.

Озодлик суҳбатлашган олийгоҳ ходимларию талабалар ва ота-оналарнинг аксарияти ҳукуматнинг 2010-2011 йилги ўқув йилини муддатидан аввал тугатиш қарорини мустақилликнинг 20 йиллиги арафасидаги хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши билан боғлаган бўлсалар¸ Бахтиëр Исабеков бундай шошилинч тадбирни бошқача сабаб билан изоҳлайди.

-1 июлдан бошлаб бўйсунмаслик¸ тинч намойишга чиқиш ҳақида чақириқлар юрибди. Мустақилликка бунақа қилмаган бўларди. Бу нарса студентлар орасида кенгроқ ëйилганидан хабардор бўлишган бўлса, албатта¸ худди шу билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин экан. Масалан¸ мен эшитдим. Менда интернет, бошқа йўғу лекин у ëқ бу ëқдан эшитдим. Демак, интернети борлар, бошқалар анча қисми эшитган бўлса керак. Шунинг учун ҳам шунинг олди олинаëтган бўлиши мумкин.

Бунинг устига ўша араб давлатларида бўлган нарсаларда ҳам кўриб турибсиз - студентлар асосий ҳал қилувчи куч бўлиб қолаяпти. Дунëнинг кўп жойида шунақаку. Шунинг учун ҳам ҳар ҳолда чўчишаëтган бўлса керак. Сиëсий фаолликни сезишганда.

Бунақа нарсада даврийлик деган нарса ҳам бўлади. Студентларнинг фаоллигидан битта авлод алмашди. 1994-1995 йилгача нима бўлган бўлса, ундан бери студентларнин салкам уч-тўрт авлоди алмашди. Даврийлик қонуни бўйича ўша кайфиятлар қайтиб келиши табиий. Бунинг устига ўша кайфиятларнинг йўқолиши учун ҳукумат томонидан ҳеч қанақа ҳаракат бўлгани йўқ. Чунки иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши бор, сиëсий ҳамманинг ҳуқуқини чеклаб қўйиш бор, бунинг ҳаммаси шунақа даврийликни, эркинлик учун курашда даврийликни келтириб чиқаради¸ дейди Ўзбекистон Миллий университетида узоқ йиллар талабаларга сабоқ берган тилшунос олим Бахтиëр Исабеков.

Озодлик суҳбатлашган айрим манбаларга кўра¸ Тошкентдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг анъанавий жадвалига ҳам ўзгартиш киритилиши ва қабул қимтиҳонларининг ҳам одатдаги 1 августдан бошқа муддатга кўчирилиши ҳақида кучли тахминлар бор.

Аммо Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили¸ бундай тахминларни асоссиз деб атади.

- Билишимизча¸ ҳаммаси ўзининг вақтида бўлади. 1 августни кўчирмаймиз. Ўз вақтида бўлади ҳаммаси. Имтиҳонлар ҳаммаси 1 августда бўлади¸ деди вазилрик вакили 30 май куни.

Ўзбекистон Иқтисодиëт университети вакили ҳам¸ бу жадвални ҳам ўзгартириш ҳақида исталган пайт юқоридан буйруқ тушмаслигини ҳеч ким кафолатлай олмаслигига ишорат қилган ҳолса¸ ҳозирча бу жадвалда ўзгариш йўқлигини билдирди.

- 20 июлгача қабул қилинади документ¸ 1 август куни имтиҳон бўлади. Уни бизлар қолдирмаймиз. Ҳар доимги нимани айтаяпман сизга. Бизларда бошқача маълумот ëки унақа нарса йўқ ҳали. Бизларда 1 август куни имтиҳон. Мабодо ўзгариш бўлса¸ буни ҳамма жойда эълон қилишса керак¸ албатта¸ бу нарсаларни¸ деди 30 май куни Ўзбекистон Иқтисодиëт университетининг ўзини таништирмаган ходими.
XS
SM
MD
LG