Линклар

Абботободда Усама бин Ладиннинг ўлдирилиши тафтиш қилинади


Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний Ал Қоида раҳбари Усама бин Ладин май ойида Абботободдаги махсус амалиёт чоғида қандай ўлдирилгани мустақил комиссия тарафидан текширилишини билдирди.

Беш аъзодан иборат махсус комиссияга Покистон Олий суди бош ҳаками Жовид Иқбол раислик қилади.

Покистон парламенти Усама бин Ладин қандай қилиб мамлакат ҳудудида яшаб келгани ва АҚШ махсус кучлари қандай қилиб Исломобод ҳукуматини хабардор қилмай, мамлакат ҳудудига ўтиб, Абботободдаги амалиётга қўл урганини тафтиш қилишни талаб этаётган эди.
XS
SM
MD
LG