Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:13

Бан Ки Мун БМТ Бош котиби лавозимига қайта сайланди


Бан Ки Мун БМТ Бош котиби сифатида қасамёдга келтирилган пайт, Ню Йорк, 2011 йил 21 июн.
Бан Ки Мун БМТ Бош котиби сифатида қасамёдга келтирилган пайт, Ню Йорк, 2011 йил 21 июн.

БМТ Бош ассамблеясининг 21 июн кунги йиғилишида жанубий-кореялик 67 яшар Бан Ки Мунни иккинчи беш йиллик муддатга БМТ Бош котиби этиб сайланди. Иқлим ўзгариши, ядровий қуролсизланиш ва аёллар масалалари соҳасидаги ютуқлари учун олқишларга сазовор бўлган Бан Ки Мун Хитой ва Россия каби етакчи давлатларда инсон ҳуқуқлари поймол этилишини қаттиқроқ танқид қилмагани учун танқидга ҳам учраган.


Жанубий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири Бан Ки Мун 2007 йил январ ойидан бери БМТ бош котиби лавозимида ишлаб келмоқда.

БМТнинг олдинги Бош котиби ганалик Коффи Аннандан фарқли ўлароқ, ўша пайтда кўпчилик Бан Ки Мун дунё ташкилотига кучли раҳбар бўла олмайди, деган фикрда эди. Бироқ ўтган 5 йил давомида моҳирлик билан иш юритган Бан ташкилотда кўпчиликнинг таянчига сазовор бўлди.

Дунё иқтисодиётида мураккаб вазият кузатилаётган бир пайтда Бан ки Мун муаммоларни ҳал этишда саъй ҳаракат қилишини ва камроқ ҳаражат билан кўпроқ иш қилишга ваъда берди.

- Оғир иқтисодий даврда биз ресурсларни тежашимиз, кам сарф-ҳаражат билан кўпроқ ишни амалга оширишимиз лозим,- деди Бан Ки Мун.

Ўтган беш йил давомида глобал иқлим ўзгариши, ядровий қуролсизланиш ва аёллар масалаларида олқишларга сазовор бўлган Бан Ки Мун Хитой ва Россия каби кучли давлатларда инсон ҳуқуқлари поймол этилишини қаттиқроқ танқид қилмагани учун танқидга учраган.

БМТга раҳбарликнинг иккинчи муддати давомида Бан Ки Мун дунё давлатлари, жумладан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг ижобий томон ўзгаришига таъсир эта оладими?

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева Бан Ки Мун бош котиблигининг иккинчи муддати давомида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволига ижобий таъсир этиши эҳтимолдан йироқ деган фикр билдирди.

- БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг иккинчи муддатга Бош котиб лавозимида қолиши, менинг фикримча, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг ижобий томонга ўзгаришига ҳисса қўшади деб ишона олмайман. Бундай айтишимга сабаб мисол учун 2010 йил март ойида Бан Ки Мун Тошкентга борган ва айнан Ислом Каримов билан учрашиб, Ўзбекистондаги вазиятлар, нафақат инсон ҳуқуқлари вазияти, умуман Ўзбекистондаги вазият бўйича гаплашган. Мана ўша учрашувдан кейин ҳам ҳеч қандай ижобий томонга ўзгариш бўлганини сезганимиз йўқ. Мен ўйлайманки, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам Ўзбекистон инсон ҳуқуқи муаммолари эмас кўпроқ уни ҳам геополитик сиëсат қизиқтирса керак деб ўйлайман, - дейди “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева.

Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев иккинчи беш йиллик муддатга БМТ Бош котиби этиб сайланган Бан Ки Мун бундан буён Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистонга эътиборни кучайтиради деган фикрда.

- Мен охирги 20 йил ичида Пан Ги Мундан бошқа бирорта БМТ Бош котибининг Марказий Осиëга диққат билан эътибор берганини эслай олмайман. Эҳтимол Қирғизистон воқеалари бўйичадир ëки бутун дунëдаги глобал ўзгаришлар, араб баҳори деймизми ëки бошқа мамлакатлардаги революцион кайфияти кўтарилаëтганиданми Марказий Осиëга БМТнинг ҳозирги ҳаракатдаги Бош котиби бир неча бор жиддий эътибор билан муносабатда бўлди. Шунинг учун мен ўйлайманки, бундан бу ëғига БМТ ҳам, унинг котиби ҳам албатта эътибор қаратади деган умиддаман,- Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев.

Бан Ки Муннининг БМТ Бош котиб лавозимидаги иккинчи муддати 2012 йил январ ойида бошланади.
XS
SM
MD
LG