Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:29

АҚШ дипломатлари Усмоновнинг яқинлари билан учрашди


АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси вакиллари 23 июн куни Хўжандда Би-би-си мухбири Ўринбой Усмонов яқинлари ва ҳимоячиси билан учрашишди.

Учрашувда америкалик дипломатлар Ўринбой Усмоновнинг қўлга олиниши билан боғлиқ ҳолатлар, журналистга қўйилаётган айбловлар ва унинг ҳибсхонадаги аҳволи билан қизиққан.

Айни пайтда АҚШ элчихонаси расмийлари Ўринбой Усмонов яқинларига журналистнинг яқин кунларда озод этилиши учун имкон қадар ёрдам қилишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG