Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:59

Очлик эълон қилган журналистлар Twitterда


М. Эшонқулова ва С. Омонова Ўзбекистон давлат телевидениесидаги кирдикорларни ошкор қилгач ишдан ҳайдалган эди.
М. Эшонқулова ва С. Омонова Ўзбекистон давлат телевидениесидаги кирдикорларни ошкор қилгач ишдан ҳайдалган эди.

Очлик акциясини давом эттираëтган икки ўзбек журналисти ўз ҳоллари ҳақида Twitter микроблоги орқали ҳам хабар бермоқдалар.


27 июндан буён Тошкентдаги уйларида очлик акциясини давом эттираётган журналистлар Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова Тwitter микроблоги орқали ўз аҳволидан хабар бермоқда.



- Қайсидир маънода Ўзбекистонда ахборот қамалида яшаётганимиз сир эмас. Биз истакларимиз, мақсадларимиз, талабларимизни ҳаммага, оммага ошкор қилиш мақсадида шу ишни амалга оширдик, - дейди журналист Малоҳат Эшонқулова.

27 июн куни Ўзбекистон президенти девони олдида очлик акцияси ўтказа бошлагач, милиция ходимлари томонидан олиб кетилиб, уч миллион сўм жаримага тортилганларидан кейин икки журналист Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова ўзларига президент Ислом Каримов билан учрашиш имкони берилмагунича ўз акцияларини тўхтатмасликларини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG