Линклар

АҚШ элчиси Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди


АҚШнинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ж.Крол.
27 июн куни Тошкентга келган АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролл 1 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашди.

АҚШнинг янги элчиси ЎР Президенти Ислом Каримов номига битилган ишонч ёрлиғи нусҳасини топширди.

Ахборот агентликлари хабарларига кўра, вазирлик расмийлари билан мулоқоти чоғида жаноб Кролл Ўзбекистон-АҚШ ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларига оид масалалар юзасидан фикр алмашган.

Учрашувда минтақавий муаммолар ва халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG