Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:10

Харомдан қўрқиб ҳалолдан қайтиш гуноҳми?


Озодлик муштарийларидан олинган бу саволга таниқли уламо Обид қори Назаров "Бу илмсизликдир", деб жавоб берди.

Озодлик Ўзбекистонда ҳалол тамғаси тақиқлангани ҳақидаги мақолани эълон қилганидан сўнг муштарийларимиздан кўплаб саволлар бўлди.

Биз ана шу саволларни, шунингдек, ҳаромдан қўрқиб ҳалолдан қайтиш гуноҳми, дейилган саволга ҳам жавоб олиш мақсадида ҳозир муҳожиратда бўлган таниқли ўзбек уламоси Обид қори Назаровни яна суҳбатга тортдик.

Уламо ҳалол ва ҳаромга оид биз тилга олган ҳолатлардан келиб чиқиб икки жиҳат: илмсизлик ва эҳтиёткорликка эътибор қаратди.



Ҳозир муҳожиратда бўлган таниқли ўзбек уламоси Обид қори Назаров Ислом динида ҳалол ва ҳаром емаклар ҳақида келган талаблар ва уларнинг бугунги замондаги ижроси бобида тингловчиларимиздан йиғилган баъзи саволларга жавоб берди.
XS
SM
MD
LG