Линклар

Ўзбекистон қизамиқ эпидемияси харитасига қўшилди


Петербург ва Ленинград вилояти эпидемиологлари Ўзбекистонни мамлакатга қизамиқ эпидемияси экспорт қилаëтган давлатлар қаторига қўшди ва бу мамлакатга саëҳат қилмоқчи бўлган фуқароларга қизамиққа қарши эмланишни тавсия қилди.

Айтилишича¸ 2010 йил ва 2011 йилнинг биринчи олти ойи давомида Ўзбекистонга бориб қизамиққа чалинган петербургликлар сони 550 нафарни ташкил этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра¸ 2011 йил давомида Европа минтақасида қизамиқ эпидемиясининг кенгайгани кузатилмоқда.

Бу эпидемия ëйилган давлатлар рўйхатида Франция¸ Германия¸ Италия¸ Испания¸ Руминия¸ Белгия¸ Швейцария ва Буюк Британия бор.

Қизамиқ эпидемиясига асосан бир ëшдан тўрт ëшгача бўлган болалар ва 15 ëшдан 29 ëшгача бўлган ëшларнинг кўпроқ чалиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG