Линклар

Афғонистонда яна 18 киши портлаш қурбони бўлди


Афғонистон полицияси бугун Ҳилманд вилоятида йўл четига ўрнаштирилган бомба портлаши оқибатида камида 18 фуқаро, шу жумладан, болалар қурбон бўлганини маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, йўловчиларни олиб бораётган кичик автобус бомбага учраб, портлаган.

Масофадан туриб бошқариладиган бундай портловчи мосламалар Толиблар томонидан қўлланилиши айтилади.

БМТ берган маълумотга кўра, шу йил аввалидан бери зўравонлик қурбони бўлган 1 минг 462 киши ўлимидан камида 440 нафари айнан шу кўринишдаги бомба портлаши натижасида қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG