Линклар

Кичик Korzinka дўконлари Smartга айланади


Юнус Ражабий кўчасидаги бу Korzinka энди Smartга айланади.
“ANGLESEY FOOD” DP ширкатига қарашли Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи ўз фаолиятига ўзгартириш киритиб¸ майдони 1000 квадрат метрдан кичик бўлган дўконлари номини Smart (Ақлли) деб ўзгартирадиган бўлди.

Korzinka.uz расмий сайтида чоп этилган бу хабарни тасдиқлаган супермаркет ходими¸ ҳозирча раҳбарият бундай қарорни қабул қилгани ва дўкон номланиши яқин кунларда амалга ошишини билдирди.

- Энди ўзгаради¸ Smart бўлади. Фақат кичкина супермаркетлар номи ўзгаради. Қиммат нарсаларни олиб ташлашади. Бир-иккита янги ассортимент қўшилади. Пештахталардаги кетмайдиган нарсалар олинади¸ асосан 30-40 минглик нарсалар. Катта супермаркетлар Korzinka.uz бўлиб қолади¸ деди супермаркет ходими.

Korzinka.uz ҳозирда Тошкентдаги чакана савдо дўконлар орасидаги энг йирик тармоқ ҳисобланади ва ўз дўконларини супермаркет ва асосан маҳалла ва турар-жой бинолари орасида жойлашган кичик Smart дўконларига ажратиш орқали ширкат кўп форматли хизмат модулига ўтажагини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG