Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:02

Ассад амалиётлар тўхтатилганини даъво қилди


Сурия кучлари Диер Зор шаҳрини тарк этмоқда, 2011 йил 16 август
Сурия кучлари Диер Зор шаҳрини тарк этмоқда, 2011 йил 16 август

Сурия Президенти хавфсизлик кучларига оммавий ҳибсга олиш амалиётини тўхтатишга буйруқ берганини маълум қилди. Бироқ Суриядаги фаоллар хавфсизлик кучлари Лакатия шаҳрида рейдлар давом эттираётганини айтмоқда.


Сурия Президенти Башар ал-Ассад армия ва полиция кучларига намойишлар ўтказилаётган шаҳарларда оммавий ҳибсга олиш амалиётларини тўхтатишга буйруқ берганини айтмоқда.

БМТ Бош Котиби Бан Ки Мун билан 17 август кунги телефон сўзлашуви чоғида Ассад келаси ойлар ичида ислоҳотлар, жумладан, конституциявий ислоҳотлар ўтказа бошлашини ваъда қилган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби матбуот вакили маълум қилди.

Айни пайтда, халқаро ҳамжамият намойишчиларга қарши зўравонликларин тўхтатиш учун Сурияга босимни кучайтирмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 18 август кунига белгиланган махсус сессиясида Суриядаги бўҳрон муҳокама қилинади.

Нью Йоркдаги дипломатларга кўра, сессияда Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллай ҳам қатнашади.

Йиғилишда Пиллайнинг Ҳаагадаги Халқаро жиноятлар судини Сурия ҳукуматига қарши намойишларни бостиришда хавфсизлик кучлари жиноятлар содир этгани ҳақидаги иддаоларни ўрганиб чиқишга чақириши кутилмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, Хавфсизлик кенгаши сессиясида Обама маъмуриятининг Сурия президенти Ассадни очиқчасига истеъфога кетишга чақириши ҳам кутилмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, АҚШ бу ҳақда араб ва европалик иттифоқчиларини огоҳлантирган.

18 август куни Швейцария ҳукумати Суриядаги элчисини чақиртириб олишини эълон қилди.

Чоршанба куни Дамашқдаги Тунис элчиси Сурияни тарк этган эди. Ундан олдин қатор араб давлатлари, жумладан, Саудия Арабистони ҳам Дамашқдан элчисини чақиртириб олган эди.

Халқаро ҳамжамият томонидан босим кучаяётганига қарамай, Башар ал-Ассад истеъфога чиқмаслигини айтган.

Суриядаги ҳукмрон Баас партиянинг 17 август кунги йиғилишида чиқиш қилган президент Ассад Сурия “кучли ва синмас” дея таъкидлади. У сурияликлар истагига кўра ислоҳотлар ўтказишни ваъда қилди.

Сурия ҳукумати ҳарбий амалиётлар мамлакатдаги террорчи гуруҳларни йўқ қилишга қаратилганини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, Сурияда ҳукуматга қарши беш ойдан бери давом этаётган намойишларда тахминан 1,900 киши ўлдирилган.

Айни пайтда, Суриядаги фаоллар Ассадга содиқ кучларнинг ҳужумлари тўхтамаганини айтмоқда. 17 август куни хавфсизлик хизматининг юзлаб ходими Лакатия порт шаҳрида рейдлар ўтказган.

Телефонларимиз:
+420 602 61 27 13
+420 773 26 72 30
Email: uzbekweb@rferl.org
ozodlikmail@gmail.com
Skype: OzodSkype

XS
SM
MD
LG