Ливиялик исëнчилар Қаддафий қароргоҳини эгаллашди, собиқ совет республикалари мустақилликнинг 20 йиллигини нишонлашди, Шарқ тароналари халқаро мусиқа фестивали очилди...
Ҳафта суратлари -- 20-26 Август

1
Ëш бола 24 август куни Львовда Мустақиллик куни байрамида иштирок этмоқда.

2
Ишчилар Грузиянинг айирмачи ўлкаси Абхазия пойтахти Сухумидаги дўконда президентлик сайлови олдидан байроқларни тайëрламоқда. Ройтерс учун Сергей Карпов сурати

3
Ëш йигит қўлида Муаммар Қаддафий ва унинг ўғли Сайфул Исломнинг дорга осилиши акс этган қоғоз билан. Карикатурада "Биз Бенғозини аллақачон олдикми?" дея ëзилган.

4
Асосан хорижлик журналистлар истиқомат қиладиган Коринтия меҳмонхонаси ташқарисида ливиялик исëнчилар жанг олиб боришмоқда