Линклар

Ўзбекистон-Япония футбол ўйини дуранг билан тугади


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси.
Футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси “Д” гуруҳининг иккинчи тур саралаш ўйинлари доирасида 6 сентябр куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Япония миллий жамоаси билан куч синашди.

Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланган ўйиннинг саккизинчи дақиқасида Сервер Жепаров Япония дарвозасига тўп урди. Олтмиш бешинчи дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди.

Ўйинни томоша қилиш учун Пахтакор стадионига 30 минг ишқибоз йиғилди.

2 сентябр куни Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда ўзбекистонлик футболчилар Тожикистон терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб 3 очкони қўлга киритган эди.

2 сентябр куни бошланган ва 2012 йилнинг 29 февралига қадар давом этадиган беллашувлар натижасида “Д” гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар кейинги босқичга йўлланма олади.

11 октябр 3-турда Шимолий Корея-Ўзбекистон; 11 ноябр 4-турда Ўзбекистон-Шимолий Корея; 15 ноябр 5-турда Ўзбекистон-Тожикистон; 29 феврал 6-турда Япония-Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG