Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:57

"Локомотив" хоккейчилари авиаҳалокат қурбони бўлди


Россиянинг Ярослав вилоятида самолёт қулаши оқибатида 43 одам ҳалок бўлди.

ЯК-42 русумидаги йўловчилар самолёти бортида 8 нафар экипаж аъзоси ва "Локомотив" хоккей клубининг 37 ўйинчиси бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокат натижасида икки киши тирик қолган. Айни пайтда улар оғир аҳволда экани айтилмоқда.

ЯК-42 самолёти Ярослав яқинидаги "ТУношна" аэродромидан кўтарилиши ҳамон ҳалокатга учраган.

"Локомотив" хоккейчилари 8 сентябр куни Минскда "Динамо" клуби билан бўладиган ўйинга кетаётган бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида "Локомотив" клубида ўйнаётган Чехия, Словакия, Швеция фуқароси бўлган легионерлар ҳам бор.

Айни пайтда авиаҳалокат бўйича махсус комиссия текширув ишларини бошлаган.
XS
SM
MD
LG