Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:21

Ноннинг нархи ошганидан хабарингиз борми?


Kyrgyzstan -- Patyr nan, the traditional Uzbek bread, on display at a marketplace in Osh, Jun2011
Kyrgyzstan -- Patyr nan, the traditional Uzbek bread, on display at a marketplace in Osh, Jun2011

Ўзбекистонда ноннинг нархи ошди, ўзбекистонликларнинг ҳаммаси ҳам бу хабардан воқиф эмас.

1 октябр куни тошкентлик Алишер дўкондан буханка нонни 100 сўм қимматга олганини айтади:

- Стандарт оқ буханка нон 500 сўм экан. 400 сўмдан эди ҳар доим, - дейди тошкентлик Алишер.

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи исмини айтмаган тингловчига кўра, буханка нон Тошкентга қараганда қимматроқ туради.

- Мен Булунғурданман, бизда буханка нон 600 сўм, - деди тингловчи.

2011 йил 1 октябрдан бошлаб 600 гарамм оғирликдаги бир буханка нон нархи 25 фоизга ошди. Шу кунгача 400 сўмга сотилган бир буханка нон энди 500 сўмга сотилмоқда. Ўзбекистонда ноннинг бошқа турлари давлат томонидан назорат қилинмайди. Охирги марта ноннинг нархи ўтган йил 2 октябр куни 350 сўмдан 400 сўмга, яъни 14 фоизга оширилган эди.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидан телефон қилган нафақахўр Неъмат ака ҳам нон қиммат бўлганидан шикоят қилди:

-Бизда биринчи октябрдан нархлар ошиб, нон қиммат бўлибди. 500 сўм бўлибди, 100 сўмга қиммат бўлган. Нарх-наво кун сайин ошаяпти, ҳар ойда ошаяпти. Билмайман нима бўлар экан охири, -дейди қўрғонтепалик Неъмат ака.

Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи ўқитувчи Шокиржон ака уйида тандирда нон ёпиши сабабли кўчадан нон сотиб олмас экан. Шу боисдан 1 октябр куни ноннинг нархи ошганидан хабари йўқлигини айтади.

-10 кунча бўлди, ун олган эдик. Килосини 600 сўмдан беради, бу ун Қўрғонтепа, Андижон вилоятидаги унлар. Энди биз эр-хотин ўқитувчимиз. Ойлигимиз ошганда, уннинг ҳам нархи ошади. Бизнинг ойлигимиз августда ошди. Секин бу тарафини ҳам ошириб қўяяпти, фақат нон эмас, электр ҳам ошган. Кўп ҳам бизга билинмайди, ишламаётганларга қийин бўлса керак,- дейди избосканлик Шокиржон ака.

Озодлик боғланган Тошкент шаҳрида яшовчи тингловчилардан уч нафари ҳам 1 октябр куни нарх ошганидан хабари йўқлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида яшовчи бир неча тингловчи ҳам бугун бозордан нон сотиб олмагани боис, ноннинг нархи ошганидан хабари йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG