Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик кенгаши аъзоси бўлди


Ўзбекистон уч йил давомида БМТнинг Жаҳон сайёҳлик кенгашида фаолият юритади.

Ўзбекистон 2011-2015 йиллар давомида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Ижроия кенгаши аъзолигига сайланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Жаҳон”агентлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 4 мингдан зиёд тарихий-меъморий ёдгорликлар мавжуд.

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабздаги кўҳна ёдгорликлар ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

2010 йили Ўзбекистонга 1,3 миллиондан зиёд сайёҳ келган, бу 2009 йилга нисбатан 6,9 фоизга кўпдир.

Жорий йилнинг биринчи ярмида сайёҳлик хизматлари кўрсатиш суръатининг ҳажми 27 фоизга ошган.

2011 йилнинг январ-июн ойларида 71 сайёҳлик корхонаси ва 29 меҳмонхона ишга тушди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 782 та сайёҳлик корхонаси, 294 та меҳмонхона ҳамда 450 туроператор фаолият кўрсатмоқда.

Шарҳловчиларнинг фикрича, Ўзбекистон Европа сайёҳлари орасида чинакам катта қизиқиш уйғотмокда. Шу муносабат билан, тарих жавоҳирлари бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари бўйлаб ўтувчи анъанавий сайёҳлик йўналишлари билан бир қаторда ривожланаётган бошқа сайёҳлик йўналишлари, хусусан чет эллик сайёҳларни қабул қилиш учун керакли шароитларга эга Фарғона водийси ўзига киши эътиборини тортмоқда.

Шу ўринда қишлоқ хужалиги сайёҳлиги ҳам эътиборга лойиқдир. Ўзбекистондаги урф-одатлар ва анъаналар, хусусан тўйлар, халқ оғзаки ижоди, мусиқалари республиканинг турли вилоятларидаги байрамлар ўзининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради.
XS
SM
MD
LG