Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:01

Туркия шарқи яна зилзилани бошдан кечирди


Чоршанба кунги зилзиладан Ван шаҳрида уч киши нобуд бўлди. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 5.7 баллни ташкил этган.


Туркия шарқида чоршанба кечқурун рўй берган зилзила эпимаркази Ван вилоятидан 15 километр олисдаги Эдремит шаҳарчаси бўлган.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, Ван шаҳрида зилзила оқибатида камида 3 киши нобуд бўлган.

Зилзиланинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 5.7 баллни ташкил этган.

Туркия шарқида яна зилзила бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:16 0:00


Шаҳардаги кўпқаватли меҳмонхона қулаб тушиши оқибатида юзлаб одам жароҳат олган.

Мазкур минтақада ўтган ой, аниқроғи 23 октябр куни 7.2 балл куч билан зилзила рўй берган эди.

Ўшанда 600 дан ортиқ одам вайроналар остида қолиб ҳалок бўлган, минглаб одам жароҳатланганди.

Ван шаҳрида илк кучли зилзиладан кейин 20 тача силкиниш кузатилган.

Сўнгги зилзила оқибатида жами 20 га яқин бино қулади. Улар аввалги зилзиладан шикаст етган бинолар бўлгани айтилмоқда.

- Бу аввалги зилзиланинг қайталашими ёки янгиси - бу ҳақда ҳозирча айта олмаймиз, - деди Туркия сейсмология маркази вакили Мустафо Эрдик.

Шу пайтга қадар 11 одам вайроналар остидан тириклайин қутқариб олинди.

Айни кунларда ўн минглаб одам совуқ ҳавода туну кунни кўчаларда ўтказишга мажбурлар.

Туркия Ер сайёрасининг улкан геологик ёриқлари ўтган ҳудудида жойлашган ва сейсмик фаол минтақа ҳисобланади.

Мамлакатда деярли ҳар куни кичик ер силкинишлари кузатилади.

Энг кучли зилзила Туркия шимоли-ғарбида 1999 йилда рўй берган. Ўшанда 20 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

1976 йил ноябрида ҳам Ван вилоятида кучли ер силкинган ва бу офат беш мингдан зиёд одам ҳаётига нуқта қўйганди.
XS
SM
MD
LG