Линклар

Қозоғистон президенти парламентни тарқатади


Назарбоевнинг парламентни тарқатиш истаги турли талқинларни урчитди.
Остонада Қозоғистон парламентининг иккала палатаси раҳбарлари ва Бош вазир билан учрашган Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентини тарқатиб, янгидан сайлов ўтказиш қарорини билдирди.

Президент фармонига кўра, янги сайлов келаси йилнинг 15 январига белгиланди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати Озодликка маълум қилди.

Матбуот хизматига кўра¸ Назарбоевнинг бу тадбири парламентда барча партиялар иштирокини таъминлаш истагига асосан қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG