Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

Ўзбекистон меҳмондўст мамлакатлар қаторида


Интернет сўровдан Ўзбекистон энг меҳмондўст мамлакат экани аëн бўлди.
Интернет сўровдан Ўзбекистон энг меҳмондўст мамлакат экани аëн бўлди.

Bestnationality.com нашри ўтказаётган сўровнинг олд учлигидан ўрин олган Ўзбекистон дунëдаги энг меҳмондўст давлат, дея эътироф қилинди.

Дунëдаги энг яхши миллат деган саволга 45 кун давомида жавоб излашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бу нашр муштарийлари Грузия¸ Қозоғистон ва Ўзбекистонга энг кўп овоз беришди.

17 ноябр тонгида Ўзбекистон учун 165562 овоз берилганди. Айни пайтда Грузия 563806 овоз, Қозоғистон эса 319650 овоз қозонди.

Дунëнинг барча давлатлари байроқлари акс этган бу сўровда энг кам овозни Кот-д-Ивуар олди. Бу мамлакат учун 24 овоз берилган, холос.

Сўровда мамлакат таърифига оид 12 савол киритилган. Овоз берувчилар Ўзбекистонни меҳмондўст, деб топганлар.

Меҳнаткаш¸ Гўзал¸ Ватанпарвар¸ Қувноқ ¸ Ақлли¸ Спортчи деган таърифлар Ўзбекистонга камроқ лойиқ кўрилган.

Маданиятли¸ Бахтиëр¸ Саëҳатчи¸ Ичувчи ва Бадавлат таърифлари Ўзбекистонни белгиламаслиги сўровдан аëн бўлган.

Сўровда ижтимоий тармоқ орқали иштирок қилиш мумкин.

Иштирокчи бир компютердан бир суткада фақат бир марта овоз бериши мумкин.

Бутун дунë бўйлаб ўтаëтган бу сўровда энг фаол қатнашчи сифатида Тошкентнинг Сергели мавзесидан Олмос исми юзер пешқадамлик қилмоқда.

Сўров яна 45 кун давом этади.
XS
SM
MD
LG