Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:03

Ўзбекистонда касал ва дори кўп, аммо медицина тизими заиф


Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Ғофур Қодировнинг "Касалхонада" номли асари.
Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Ғофур Қодировнинг "Касалхонада" номли асари.

Бу фикр Ўзбекистонда тиббиëт ислоҳотига бағишланган “Қурултой” эшиттиришида қатнашган суҳбат хулосаси бўлди.


Ўзбекистон президенти 28 ноябр куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини жиддий равишда ўзгартириши мумкин бўлган қарорга имзо чекди.

Бу қарорда 2012-2015 йиллар оралиғида, айниқса қишлоқ жойларда диагностика ҳамда амбулатория-профилактика муассасалари фаолиятини яхшилаш, хусусан, 102 та қишлоқ врачлик пунктларини очиш белгиланган.

Қашқадарëнинг Яккабоғ тумани касалхонаси врачи Давлатбек Чориев совет давридаги тиббиëт тизимига туфлаган Ўзбекистон янги тиббий тизим ярата олмагани ҳақида гапирди.

Россияда таниқли ëзувчи ва айни пайтда Владимир шаҳридаги касалхонада тиббий ҳодим бўлиб ишлаëтган Ҳожарбиби Сиддиқова (адабий тахаллуси Бибиш) муаммолар ечими суғуртага асосланган тиббиëт тизимида деб таъкидлади.

Сиддиқова Россия Федерациясида энг қашшоқ одам ҳам давлат тарафидан тиббий суғурта қилинганини билдирди.

Ўзбекистонлик врач Давлатбек Чориев ҳам тиббий суғурта тизими мамлакат тиббий тизими ислоҳида муҳим босқич эканини айтади.

"Қурултой"да қатнашган ўзбекистонлик сиëсий фаол Дилором Исҳоқова бир аëл ва она қолаверса бемор сифатида тиббиëт тизимидан ҳафсаласи пир бўлганини айтар экан¸ бир мисол келтирди.

Исҳоқованинг айтишича Тошкентдаги туғруқхоналардан бирининг йўлагида тўлғоғи тутган аëлга ҳеч ким қарамаган. Сабаби у аëл қашшоқ бўлган...

"Қурултой" дастурини тўлиқ ҳолда мана бу ерда тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG