Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:08

Паспорт йўқолиб қолса, нима қилиш керак?


Хорижга чиқиб паспортини йўқотиб қўйган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқшунос маслаҳатлари.


Қозоғистоннинг Отров вилоятида тўрт йилдан буён меҳнат қилаётган Самарқанднинг Булунғур туманидан бўлган Миролим ака Озодликка қўнғироқ қилиб, паспортини йўқотиб қўйгани ва кимга мурожаат қилишни билмаётгани ҳақида гапирди.

Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги "Сана сезим" ҳуқуқий маркази раҳбари Хадича Абишова хорижга чиқиб, паспортини йўқотиб қўйган ўзбекистонликларга қуйидаги маслаҳатларни беради.

- Агар паспортингиз ёки уни ўрнига ўтадиган ҳужжат йўқолиб қолса, сиз доимий ёки вақтинча рўйхатга қўйилган миграция полицияси бўлимига қачон, қаерда ва қай ҳолатда ҳужжатингизни йўқотганингиз баён этилган аризани зудлик билан топширишингиз лозим.

Ички ишлар бўлими сиз ҳақингиздаги маълумотлар(исм-шарифингиз, отангизнинг исми, туғилган йилингиз ҳамда йўқолган паспортингиз номери ва бошқалар) қайд этилган махсус нусхадаги маълумотнома беришади.

Кейинчалик аризангизга биноан сизга паспорт ёки шунинг ўрнига ўтадиган ҳужжат берувчи Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллигига мурожаат қилишингиз лозим.

Ушбу маълумотномага асосан сизга Ўзбекистон ваколатхонасида янги паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат берилади, дейди "Сана сезим" ҳуқуқий маркази раҳбари Хадича Абишова.
XS
SM
MD
LG