Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:30

Триумфальная сайловга қарши


Буюк рус инқилобчи-шоири Владимир Маяковский ҳайкали жойлашган Триумфальная майдонида Москва ҳукумати томонидан руxсат берилмаган норозилик акциясига, “Интерфакс” хабарига кўра, 2000 одам йиғилди.

Айни пайтда, “Россия - Путинсиз!”, шиори остида намойишга чиққан мухолифатчиларга қарши Триумфальная майдонининг бошқа томонига барабан ва байроқлар билан қуролланган “Россия – Путин!” ва “Россия – Медведев!”, деб бақираётган “Единая Россия” партиясига қарашли “Молодая гвардия” ёшлар ҳаракати вакиллари ташланди.

Бир гуруҳ мухолифатчиларни тарқатишга уринган саноқсиз полициячилар негадир майдонда аввалдан рухсат берилмаган намойиш уюштирган “Единая Россия” ёшларига мутлақо эътибор бермасдан, фақат сайлов натижаларига қарши чиққанларни ҳибс қила бошлади.

Триумфальная сайловга қарши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:43 0:00
XS
SM
MD
LG