Линклар

Ўзбекэнерго муқобил энергия манбаларини изламоқда


2011 йил қиш мавсумида Ўзбекистон бўйлаб газ ва электр тақчиллиги авж олди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича Ўзбекистон-Корея форумида сўзга чиққан Ўзбекэнерго давлат акционерлик ширкати раиси Ботиржон Тешабоев ўз ширкати энергетик ривожланишга оид кейинги тўрт йиллик режасини ишлаб чиққанини билдирди.

Бу режага кўра¸ Ўзбекистон яқин келажакда улкан электростанциялар қуришдан воз кечиб ¸ хориж сармояси ҳисобига мавжуд энергетик иншоотларни модернизация қилиш ва кенгайтириш йўлидан боради¸ дейилади Тешабоев чиқишида.

Ўзбекэнерго раҳбарининг айтишича¸ ҳозирда энергетика соҳасидаги сармоя лойиҳаларининг умум сони 44 тани ташкил этади ва электр станцияларини модернизация қилиш учун 5¸2 миллиард доллар сарфланади.

Давлат ширкати раҳбарига кўра¸ Ўзбекэнерго олдидаги устивор вазифалардан яна бири бутун Ўзбекистон бўйлаб электр энергиясини автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш ва шу мақсадда 4¸5 миллион дона электрҳисоблагич ўрнатиш учун 365¸6 миллион доллар маблағ сарфланади.

Ботиржон Тешабоев шунингдек мамлакатда қайта тикланувчи энергиянинг муқобил манбаларини кенгайтириш¸ хусусан қуëш ва шамол энергияси станциялари сонини кўпайтириш лойиҳаси устида ҳам иш бораëтганини таъкидлади.

Айни пайтда¸ Тешабоев мамлакатда давом этаëтган энергетик кризис ҳақида лом-мим демади.
XS
SM
MD
LG