Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:23

Афғонистон Қатардан элчисини чақиртириб олди


АҚШ ва Германия Афғонистон билан маслаҳатлашмай Толибон ҳаракатига Дохада ваколатхона очишга рухсат берганига норозилик тариқасида Кобул ўз элчисини чақиртириб олингани сабаб бўлгани айтилмоқда.


Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Қатардаги элчиси Холид Аҳмад Закария мамлакатга чақиртириб олингани сабабини маълум қилмади.

“Афғонистон Исломий Республикаси Қатар ҳукумати билан биродарлик алоқаларига эга. Афғонистонни қайта тиклашда ҳамкорлик қилаётгани учун бу мамлакатдан миннатдормиз” – дейилади Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда.

Афғонистон ҳукумати Қатардаги элчи Холид Аҳмад Закария “маслаҳатлашув” учун чақиртириб олганини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида Кобул расмийлари Қатар билан муносабатларни қадрлашини ва икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар давом этиши билдирилган.

Матбуот хабарларига кўра, афғонларнинг демарши ортида АҚШ ва Германия Толибон билан ҳаракатнинг ваколатхонасини очиш масаласида музокара олиб борган.

Ўз исмини айтмасликни сўраган Афғонистон расмийсининг Озодликка билдиришича, Кобул расмийлари Қатар пойтахти Дохада толиблар идораси очилишини маъқуллаган. Лекин масала хусусидаги музокараларни олиб боришда ғарб давлатлари Афғонистон билан маслаҳатлашилмаганига норозилик тариқасида Қатардан ўз эчисини чақиртириб олган.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Озодликка Толиблар ваколатхонаси ҳақидаги хабарларини матбуотдан ўқиганини аммо бу борада маълумот бера олмаслигини айтди.

Толиблар етакчилигидаги жанггарилар билан тинчлик музокаралари олиб боришга масъул бўлган Афғонистон Олий тинчлик кенгаши аъзоси Исмоил Қосимёр Озодликка берган интервюсида Афғонистон Қатар билан Толибон ваколатхонасини очиш тўғрисида сўзлашув олиб бормаганини айтди.

- Доха шаҳрида Толибон ҳаракати ваколатхона очиши ҳақида Афғонистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида сўзлашув олиб борилгани тўғрисида маълумот йўқ. Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигида ҳам музокара олиб борилгани тўғрисида маълумот йўқ, - деди Исмоил Қосимёр.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ҳиндистоннинг “The Hindu” газетаси толиблар Қатарда ваколатхона очиши тўғрисида мақола чоп қилганидан сўнг Толибон ҳаракатининг Покистондаги собиқ вакили Абдул Салом Заиф бундан бехабар эканини айтди.

Тахлилчилар фикрича, Толибон ҳаракати Қатарда ўз ваколатхонасини очилиши Ғарб давлатларига Афғонистонда давом этаётган урушга чек қўйиш борасида расман музокара олиб боришга имконият яратади.

Агар амалга ошса, бу Толибон ҳаракатининг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган биринчи расмий идораси бўлади.

Ўз исмини айтмасликни сўраган Афғонистон ҳукумати расмийси Дохада толиблар идорасининг очилиши “Кобул ҳукуматининг толибларга ёнбосиши” деб талқин қилинмаслиги кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG