Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:47

Кўпкари бўйича Ўзбекистон кубоги



Декабр ойининг бошларида facebookда Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизмати 17-18 декабр кунлари кўпкари бўйича мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида эълон берди.

Унга журналистлар, фотографлар ва блоггерлар таклиф қилинди.

Эрталаб соат саккизда айтилган жойга келдик. Журналистлар, ўзбек блоггерлари, мустақил ва ҳаваскор суратчилар бор эди. Расмий матбуотдан сураткаш йўқ эди.

"Белла терра" журнали фотографлари 18 декабр куни финалга келди.

Йўлда Кўпкари бўйича Ўзбекистон кубоги ўйналаëтганини билдик.

Ва ниҳоят соат 10да Пскентдаги автодромга етиб келдик.

Бизни милиционерлар кутиб олди. Кенг майдонда улардан ташқари хизматда турган бир неча одамлар бор эди холос. Кўпкари иштирокчилари ҳали келиб улгуришмаган эди.

Бир неча йигит безатилган столни қаергадир жойлаштириш ҳаракатини бошлаб юборди.

Карнай-сурнайчилар ҳам аллақачон қулоқни қоматга келтириб, асбобларини чала бошлади.

Безатилган столлар ва кўз-кўз қилинаëтган мустақиллик шиорлари "катталар" келиши кутилаëтганидан дарак берарди.

Кейинчалик маълум бўлишича, бу "катталар" Маданият ва спорт вазири кабилар эмас, кўпкари каби спорт турларига ҳомийлик қилувчи туман миқëсидаги бойлар экан.

Бой акалар паловхонтўрани ташкил қилишди.

Мусобақага мажюурлаб олиб келинган Маданият вазирлиги ва вазирликнинг туман бўлими ходимлари ўз ўринларидан жой олишди.

Суратчилар совуқдан ва зерикканларидан шашликни паққос тушираëтган милиционерларни суратга олишди.

Буни кўриб қолган полковник ўрнидан турди ва ҳар бир суратчининг ëнига алоҳида келиб шашликни паққос тушираëтган милиция ходимларини суратга туширмасликни талаб қилди.

Кейин милиция ходимлари ўрнидан туриб совуқ ва кенг майдонда ҳужжат текшира бошлашди.

Улар кимнингдир кўриниши ëқмас, тўхтатиб текширишга ўрганиб қолишган. Одамлар уларнинг олдида ўзларини худди бўри олдидан чиқиб қолган қўзичоқдай ҳис қилишади.

Секин-секин майдонга кўпкаричилар йиғила бошлади.

Бу йигит ҳам кубок ютиш ниятида келганлардан бири.

Бу ҳолатда милиция ходимлари нима деяëтганини эшитмадим. Менимча, улар кўпкаричининг ҳужжатини сўраяпти шекилли.

Кўпкари байрам кунларида одам кўп жойларда ўтказилади. Бу ўйин кўпроқ Тошкент, Жиззах, Қашқадарë ва Сурхондарë вилоятларида кенг тарқалган.

Ўзбекистон кубоги учун ўтказилган мусобақани шарҳлаган одам ë бахши ëки собиқ полвон эди.

Шарҳловчининг сўзларидан кўпкари қайси спорт турига киришини айтиш жуда қийин.

Барча одамларнинг ҳужжатларини текшириб бўлишди шекилли томошага милиция ходимлари ҳам қўшилишди.

Ўйиn тугаб ғолибларни эълон қиладиган вақт келди.

Мусобақанинг биринчи кунида тошкентликлар ютқазишди. Уларнинг заифроқлиги очиқ-ойдин кўзга ташланиб турган эди, аммо барибир кубокни уларга топширишди.
XS
SM
MD
LG