Линклар

Эрон президенти Арманистонга сафар қилди


Аҳмадийнажод Саргсян билан 23 декабр куни Ереванда учрашди
Арманистонга сафар қилган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Ереванда президент Серж Саргсян билан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш устида сўзлашувлар ўтказди.

Эрон ва Арманистон ўртасида бир неча шартнома, жумладан иккала давлат чегараси бўйлаб оқувчи Аракс дарёсида гидроэлекторстанция қурилишини бошлаш тўғрисидаги келишув имзоланиши кутилмоқда.

Арманистон икки қўшниси Туркия ва Озарбйжон билан узоқ вақтдан бери сиёсий келишмовчиликлари мавжудлиги туфайли Эрон билан алоқаларни ривожлантира бошлаган.

Бу икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми сўнгги 3 йил ичида 67 миллион долларга ўсган.
XS
SM
MD
LG