Линклар

Ўзбеклар Россиядан 3 ойда 1,507 млрд $ жўнатди


Ўзбек меҳнат муҳожирлари Россиядан уйга пул жўнатишда пешқадамликни бермай келмоқда.
Россия Марказий Банки эълон қилган маълумотларга қараганда, 2011 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари тизимлари орқали 1 миллиард 507 миллион доллар ўтказилган.

Ўзбекистондан Россияга ўтказилган маблағ эса, 89 миллион долларни ташкил этган холос.

Қиёслаш учун: тилга олинган даврда Россиядан Тожикистонга 1 миллирад 37 миллион, Украинага 685 миллион, Қирғизистонга 469 миллион, Қозоғистонга 98 миллион, Туркманистонга 11 миллион доллар ақча жўнатилган.
XS
SM
MD
LG