Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:47

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида 2011 йил сарҳисоб қилинди


Президент Ислом Каримов фикрича, "ўзбек модели" ёрдамида Ўзбекистон жаҳон молиявий бўҳронини доғда қолдирмоқда.
Президент Ислом Каримов фикрича, "ўзбек модели" ёрдамида Ўзбекистон жаҳон молиявий бўҳронини доғда қолдирмоқда.

Бугун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда одатга кўра, президент Ислом Каримов маъруза қилди.


19 январ куни Тошкентда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2012 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА маълумотига кўра, йиғилишда президент Ислом Каримов маъруза қилган.

Президент Каримов дунёда юз бераётган молиявий бўҳронга қарамай Ўзбекистонда “ўзбек модели”ни мукаммал ишлаши натижасида ўтган йили мамлакат иқтисодиёти барқарор ҳолатда бўлганини таъкидлаган.

2011 йил якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,3 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши 6,3 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ўсиши 6,6 фоизни, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 16,1 фоизни ташкил этди.

Давлат бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди.

Президент маърузасида ўтган йилда экспорт ҳажми 15,4 фоизга ўсгани, 144 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилганини қайд қилган.

Йил давомида 1006 та янги ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилиб, ўтган йили қарийб бир миллионта иш ўринлари ташкил этилгани, уларнинг 68 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларига тўғри келгани айтилади президент маърузасида.

Президент ўз маърузасида ҳал етилмаган муаммоларга ҳам тўхталгани ҳақида ёзган ЎзА буларнинг қайси муаммолар эканини очиқламаган.

Вазирлар Маҳкамасининг йиллик йиғилиши олди президент Каримов Ўзбекистон ҳукумати таркибида жиддий ўзгаришларни, хусусан кадрлар алмашинувини амалга оширди.

15 январ куни Элёр Ғаниев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимидан Ташқи иқтисодий алоқалар вазири лавозимга ўтказилди. Унинг ўрнига ўринбосари Абулазиз Комилов вазир этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазири лавозимида кўп йиллар ишлаган Комиловнинг қайтиши Ўзбекистон ташқи сиёсатида жиддий ўзгаришлар кутилаётгани аломати сифатида баҳоланди.

Сўнгги тўрт йил давомида вазир ўринбосари сифатида Ўзбекистоннинг МДҲ билан муносабатларини бошқариб келган, Бахтиёр Исломов ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан бўшатилди.

Унинг ўрнига вазирликнинг шартнома-ҳуқуқ бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Комил Рашидов тайинланди.

Шунингдек, генерал-лейтенант Мурод Отаевни Миллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан олинди.

Ҳукумат таркибидаги яна бир ўзгариш президент Каримовнинг 13 январ кунги қарорига кўра, Бош вазир ўринбосарлари сонининг камайтирилгани бўлди. Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири вазифаси бекор қилиниб, ташқи ишлар вазири вазифаси жорий қилинди.
XS
SM
MD
LG