Линклар

Йил охирига бориб Ўзбекистон нуфуси 30 миллионга етади


Ўзбекистон туғилиш суръати юксам мамлакатлар қаторида
Ўзбекистон статистика қўмитаси ўтган йилги аҳоли ўсиши суръатини ҳисобга олиб¸ бу йил охиригача мамлакат нуфуси 30 миллион бўлиши мумкинлиги тахминини эълон қилди.

Ўзбекистон расмий матбуотида эълон қилинган қўмита маълумотига кўра¸ ўтган йилда Ўзбекистон аҳолиси 435¸7 минг кишига кўпайган.

2012 йил 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 29 миллион 559 минг кишини ташкил қилган.

Қўмита таҳлилига кўра¸ Ўзбекистон фуқароларининг 51 фоизи шаҳарда 49 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми мамлакат ташқарисида экани ҳақидаги маълумот қўмита ҳисоботида келтирилмаган.
XS
SM
MD
LG