Линклар

Рафик Таги ўлими юзасидан расмий хулоса эълон қилинди


Рафик Таги касалхонада ўлим олдида.
Озарбайжон ҳуқуқ идоралари Боку касалхонаси ходимлари мухолифатчи ëзувчи Рафик Тагининг ўлими учун масъул эмас¸ деган қарорга келди.

Ноябр ойида номаълум шахс томонидан пичоқлаб кетилган Таги ўз аҳволи барқарорлашганидан бир неча кун ўтиб¸ касалхонада жон берган эди.

Аммо ëзувчининг яқинлари Тагининг ўлимига касалхона хизматчиларининг лоқайдлиги сабаб бўлганини айтмоқда.

Жума куни Озодлик радиосига гапирган Тагининг укаси Рафаэл Таги расмий хулосани асоссиз¸ дея баҳолади.

Таниқли мухолифатчи ëзувчининг ўлими юзасидан жамоатчилик суриштируви ўтказган гуруҳ вакили Меҳмон Алиев касалхонага ëтқизилган Таги хавфсизлиги яхши қўриқланмагани¸ унга берилган озиқ-овқат ва дори сифати ҳам текширилмаганини билдирди.

Таги ўлими юзасидан тергов ўтказган Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги шу муносабат билан 130 дан ошиқ шахс сўроқ қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG