Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:41

Матбуот ва Ахборот агентлигида текширув?


Uzbekistan - TV screen shot from Uzbek TVs program for uzbek satiric program Television
Uzbekistan - TV screen shot from Uzbek TVs program for uzbek satiric program Television

Норасмий манбалар ҳуқуқ идоралари агентликда текширув бошлаганини айтаëтган бир пайтда¸ ташкилот матбуот хизмати Озодликка бундай текширувдан бехабарлигини билдирди

Норасмий манбалардан олинган маълумотларга қараганда, 3 феврал куни Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси вакилларидан иборат тафтишчилар гуруҳи Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги фаолиятини текширишни бошлади.

Бу ҳақда “Ҳаракат” сайти ҳам хабар қилди.

Агентликда текширув бошланиши арафасида - 29-30 январ кунлари Ўзбекистон телевидениеси “Ёшлар”каналида “Уйғоқлик ва сергаклик – давр талаби” ҳужжатли фильми намойиш қилинган эди.

Фильмда, Newsuz.com сайтининг ёзишича, “мамлакатдаги нодавлат нашрлар, хусусан, “Сўғдиёна”, “Ҳордиқ”, “Етти мўъжиза”, “Дилбарим”, “Диёр”, “Кўнгил кўчаси”, “Аёл қалби”, “Новости Узбекистана” каби газеталарда ўзбек халқи маънавиятига жиддий путур етказувчи, зўравонлик, ҳаёсизлик тарғиб этилган материаллар чоп қилингани айтилади. “Ҳордиқ” газетаси эса, "Нурсафардия" деб номланган норасмий диний оқим ғояларини тарғиб қилишда айбланади”.

Newsuz.com га кўра, фильмда, шунингдек, Ўзбекистон президентининг Fан-таълим, маданият ва ахборот масалалари бўйича Давлат масалаҳатчиси ўринбосари Фахриддин Муҳиддиновнинг 2009 йил охирида ишдан олиниши сабаби ҳам айтилган.

Ёзилишича, Муҳиддинов Тошкент вилоятидаги бозорлардан бири маъмурияти берган пора эвазига “Ҳуррият” газетасида ўша бозор тўғрисида мақола бостирган.

Хўш, Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлигида бошлангани айтилаётган текширув ва телевидениеда намойиш этилган фильм нимадан далолат?

Озодлик радиоси бугун шу савол жавобини изламоқда.

Бу мақолани бугун кечроқ яна бир бор очинг.
XS
SM
MD
LG