Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:54

Коммунал хизматлардан қарзингиз борми?


Тошкент шаҳридаги автосалонларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган автомобил харидорларидан коммунал хизмат ҳаққининг тўланганини тасдиқловчи квитанциялар талаб қилинмоқда. Баъзи ташкилотлар ходимларидан коммунал хизматлар ҳақи автоматик равишда ойлик маошларидан олиб қолинмоқда. Ҳафта саволи рукнида “Коммунал хизматлардан қарзингиз борми?” деган саволни қўйдик.

Лола, Сурхондарë вилояти, уй бекаси:

- Коммунал хизмат деган нарсалар йўқ бизда. Қишлоқ жойда яшаймиз. Дўғона деган жой. Сурхондарë, Деновдан кейин анча юради. Чироқ йўқ ўзи қишлоқда. Газ йўқ. Фақат печка ëқамиз. Ўтин қиламиз, печка ёқиб овқат пиширамиз. Токка пул тўлаймиз. Газ йўқ. Свет фақат кечаси келади. Базан овқатналаётган пайтимизда ўчиб қолади. Пул тўлаймиз чироққа. Қарзимиз йўқ. Уйда пенсионер қайнотам бор. Ойига 15 мингдан тўлайди.


Алишер, қўқонлик тадбиркор:

- Коммунал хизматдан қарз эмасмиз. Уни пулини аям тўлайдилар кўпроқ. Пенсиядан тўланади. Пенсиядан ушлаб қолинадида. Электрга ҳам, газга ҳам, сувга ҳам ҳаммаси. Ўзим тўлайман дейишган. Биз рўзғорга қараймиз. Ўзлари тўлайдилар. Коммунал хизматдан қарзимиз йўқ.


Гулчеҳра опа, Тошкент шаҳар Амир Темур маҳалла қўмитаси раиси:

- Бор. Масалан, 5 минг 800 аҳолидан 30 одам кўп эмас. Икки фоиз, олиб қараганда. Асосан иссиқ сувни тўлай олмаяпти. Сабаби кўп болалик, ногирон, шу хонадонларга кетма-кет ўлим тушган, бирхилларига. Энди бизани ўзбекчиликни биласиз. Ёрдам бериш ҳаракатини қилаяпмиз. Беркитадиган жойимиз йўқ. 15 числогача ҳужжат оламиз биза. Кам таъминланган оилаларга ёрдам аризаларини беришади. Ўша аризалар орқали, масалан биза, критериядан чиқмаган ҳолатда ёрдам берамиз. 100 минг олишса ҳам ўшани тўлашса ҳам ўшаларга плюску. Бу маҳаллани қарздорлиги камаяётгани.

Абдуқаҳҳор ота, тошкентлик пенсионер:

- Одатим борда. Оч бўлсам ҳам давлатдан қарз бўлишни хоҳламайманда. Лекин пенсия оламан. 280 минг пенсия беради. Газга, сувга ҳар доим расчëт қилиб юраман. Вақтида тўлаб ўрганганман. Ëшликдан шунақа. Кечагинда пенсия олдим. Газга 1200 кубметрга 136 минг сўм тўладим, светга 127 минг тўладим, счëтчик бўйича. Ҳозир қарзим йўқ. Кейин яна сувга тўладим сразу.

Абдусалом Маматқулов, ИИВ Жиззах вилояти бошқармаси ходими:

- Оллоҳга шукур қарзимиз йўқ. Онам тўлайди. Назоратчилар ҳисоблаб айтиб кетишади. Ўшанга қараб тўлаймиз. Бизларда сув, энди оқар сув. Кран бор. Бизлар қишлоқ жойда турамиз.

Рустам, Самарқанддаги “Классик” дўкони сотувчиси:

- Қарз йўқ. Нақд пул тўлаймиз. Келганда берамизда. Ҳисоб-китоб қиладию. Коммунал хизмат передоплата бўлиб кетган. Ўзи келади. Электрик ҳам, газовик ҳам. 20 минг свет бўлади, 30 минг газ бўлса керакда. 50 минг бўладида ойда. Совуқ қор ëғиб ëтибди. Светни ўчиради, газ йўқ. Шаҳарда газ йўқда.

Акрам, “Ўзбеккино” ходими:

- Қарзимиз йўқ. Ўтган йилники ëпилган ҳаммаси. Бу ëғи энди янги ойку. Ўзим ишлайман, ўзим тўлайман. Худога шукур етказаяпмиз энди. Ишқилиб амаллаб етказиб турибмиз. Ойликдан ўтказиб тураверамиз пластик карточкадан.

Қорақалпоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ходими:

- Қарз йўқ. Газга тўлаймиз, светга тўлаймиз. Сувга ҳам бу йилдан бошлаб тўлайдиган бўлдик. Ўзим ëки бола-чақа тўлаб юборади. Передоплата ўтказиб қўйганмиз. Қарз бўлмаса ҳам передоплата ўтказинг деган топшириқ бўлдику. Икки ҳафта бўлди. Ўтказдик коммунал хизматга. Газга ëки светга ўтказиш керак. Қарздорлар қарзини тўлайди, қарзинг йўқ бўлса ҳам передоплата ўтказадиган бўлсанг яхши, по желаниюда. Ўтказиб қўяйлик, деб 20-30 минг ўтказиб қўйдикда. Барибир эртага ëқамизку светни, газни.

Фатҳулла ака, тошкентлик радиотехник:

- Коммунал тўловлар ҳаммаси тўланяпти. Қарзимиз йўқ. Иссиқ сув, совуқ сувга тўлаймиз. Уй-жой солиғи – мулк солиғи. Ҳозирча камчиликлар йўқ. Очиғини айтсам, ҳаммасини фарзандларим тўлашади. Ҳеч нарсадан қарзимиз йўқ.

Усмон ака, самарқандлик собиқ ички ишлар ходими:

- Коммунал хизматлардан қарзимий йўқ. Почта маъмурияти мажбурий қилиб қўйган 20 – 30 минг сўм олиб қолади светга, газга. Ундан ташқари пенсионерлага зиёди билан тўлиб қўйинглар дейишяпти. Маҳаллада одамларни комиссия қилиб биркитган. Улар хонадонма-хонадон юришибди. Свет кам келаётган бўлса ҳам, газ кам берилаётган бўлса ҳам тўланглар, барибир ёқасизлар, фойдаланасилар, деб юришибди.


Муҳтарам тингловчи, Сиз ҳам "Ҳафта саволи"га жавоб ёзмоқчи ёки шу мавзу хусусида маълумот бермоқчи бўлсангиз "Шарҳлар" тугмачасини босиб, фикр-мулохазаларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG