Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

Сариосиёда бир маҳалладан олти одам ҳибс қилинди


Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг маълум қилишича, Сариосиёдаги бир оиланинг 4 нафар аъзоси МХХ томонидан ҳибс қилинган.

Автоматлар билан қуролланган, эгнига бронежилет кийиб, юзига ниқоб таққан 25 киши жорий йилнинг 8 феврали кечаси соат 3 да сурхондарёлик 97 ёшли пенсионер, 10 фарзанднинг отаси Нисбатилло хожи Нуровнинг уйига бостириб кирган ва унинг 3 ўғли ва бир неварасини қўлга олган.

Бу ҳақда Нисбатилло хожининг айтганларига таяниб Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи матбуот маркази хабар қилди.

Айтилишича, бостириб кирган қуролли 25 киши Нуровлар хонадонида тинтув ўтказган, биронта ҳам тақиқланган ашё тополмагач, Қуръон ҳамда оилавий тадбирлар тасвирга туширилган дискларни олиб кетган.

“Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Ғалаба” маҳалласида истиқомат қилувчи Нуровлар оиласининг тўрт аъзоси: Сайфулло, Саъдулло, Абдулло ҳамда Искандарлар, шунингдек, Нуровларнинг қўшнилари Давлатов Хожиакбар, Сувонов Иноқхожилар шу кунда МХХ Термиз шаҳар бўлимида сақланмоқда”, деб хабар қилди манба.

Қўлга олинганларнинг энг каттаси 1960, кичиги 1979 йилда туғилган.

“Ҳибсда сақланаётганлар қандай жиноят содир этганликда гумон қилинаётгани тўғрисида маъмурлар уларнинг яқинларига айтмаган”, дейилади хабарда.
XS
SM
MD
LG