Линклар

Р. Меҳмонпараст: БМТ экспертлари ядровий объектларни бориб кўрмайди


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги 20 феврал куни икки кунлик ташриф билан келган БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги экспертлари Эроннинг ядровий объектларини бориб кўришни режаламаганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпарастга кўра, БМТ мутахассислари фақат Теҳронда музокаралар олиб бориш учун Эронга келган.

Меҳмонпараст музокаралардан мақсад Эрон ва Халқаро агентлик ўртасида ҳамкорликни “жадаллаштириш” эканини урғулади.

Бу бир ойдан кам вақт ичида БМТ вакилларининг Эронга иккинчи сафаридир.
XS
SM
MD
LG