Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:49

Сурияда референдум бўлиб ўтди


26 феврал куни Сурияда бўлиб ўтган референдумда овоз берган президент Башар ал-Ассад мамлакат расмийлари тутаётган йўл тўғри эканини яна бир бор эътироф этди.
26 феврал куни Сурияда бўлиб ўтган референдумда овоз берган президент Башар ал-Ассад мамлакат расмийлари тутаётган йўл тўғри эканини яна бир бор эътироф этди.

Якшанба куни Сурияда янги конституция бўйича умумхалқ референдуми ўтказилди.

Сурия расмийлари мазкур референдумда сайловчиларнинг фаоллиги юқори бўлганини билдирди.

Янги конституция бўйича яқин уч ой мобайнида кўп партияли парламент учун сайлов бўлиб ўтиши керак.

Сурия мухолифати эса овоз беришни “майнабозчилик” деб атаб, уни бойкот қилдилар. Улар ҳамон президент Башар ал Ассаднинг истеъфосини талаб қилмоқдалар.

Сурияда референдум бўлиб ўтди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Суриядаги референдумни маккорона найранг, деб атади.

- Бу “ясама” референдум бўлиб, унинг натижаларидан Ассад ўз томонидан суриялик фуқароларга нисбатан амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларни оқлаш учун фойдаланади, - дея қайд этган Ҳиллари Клинтон Ассад режимига хизмат қилишда давом этаётган ҳарбийлар Сурия халқи ҳақ-ҳуқуқлари учун чиқишини хоҳлаётганини қўшимча қилди.

Суриялик мухолифат фаолларига кўра, референдум бўлаётган куни Суриянинг турли ҳудудларида рўй берган тўқнашувда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Ўз навбатида, президент Башар ал-Ассад кеча Сурия ахборот хуружи ҳадафига айланганини билдирди.

Президент Башар ал-Ассад бошқарувига қарши 11 ойдан буён давом этаётган зўравонликлар натижасида, норасмий маълумотларга кўра, етти мингдан ортиқ одам нобуд бўлгани айтилади. БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра эса, шу кунгача Сурияда 5400 киши қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG