Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:06

Сайловчилар лигаси режимни огоҳлантирди


Россия ижодкор зиëлилари мамлакатда ҳалол сайловлар ўтказилиши талаби билан 18 январ куни Сайловчилар лигаси ташкил этдилар.
Россия ижодкор зиëлилари мамлакатда ҳалол сайловлар ўтказилиши талаби билан 18 январ куни Сайловчилар лигаси ташкил этдилар.

Путин режимига қарши бирлашган ижодкор зиëлилардан тузилган Россия Сайловчилар лигаси якшанба куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларини” фуқаровий жамияти устидан ҳақорат ” дея баҳолади.

“Бу сиëсий тадбир оммавий сохтагарчиликлар билан ўтгани боис¸ уни сайлов деб тан олишнинг имкони йўқ”¸ дейилади 7 март куни Лига томонидан жамоатчиликка тақдим этилган баëнотда жумладан.

7 март куни Москвада мухбирлар билан учрашган Сайловчилар лигаси фаолларидан бири¸ таниқли ëзувчи Борис Акунин 4 декабр куни Давлат думасига¸ 4 март куни эса Россия президентлигига ўтказилган сайловлардан сўнг мамлакатдаги сиëсий ва мафкуравий зиддият кучайиб бораëтганини чуқур ташвиш билан гапирди.

- Парламент ва президентлик сайловларига бўлинган катта президентлик сайловларидан сўнг мамлакатимиз¸ буни тан олишга мажбурмиз¸ ўта ташвишли ва беқарор бир вазиятга тушиб қолди. Ҳозирда жамиятнинг каттагина қисми¸ жамиятнинг фаол қисми¸ Россия Федерацияси парламенти ва президентлигига ўтказилган сайловларга ë шубҳа қилмоқда ëки унинг легитимлигини тан олишдан бош тортмоқда¸ деди Борис Акунин Сайловчилар лигаси ўтказган матбуот анжуманида жумладан.

- Менимча¸ ҳозир жамоатчилик тафаккурида муайян бир карахтлик пайдо бўлади ва агар 10 мартга белгиланган намойишга кузатувчилардан бошқа ҳеч ким келмаса¸ мен бундан ажабланмайман. Бу нормал ва табиий жараëн. Одамлар ҳозир 24 сенябрда Путин президентликка қайтажагини эълон қилганини эшитгандаги каби карахтдирлар. Олдимиздаги савол эса¸ одамлар айни тузумда яшашни истайдиларми¸ йўқ¸ деган мазмундадир. Ҳа ëки йўқ? Менимча¸ улар эски тузумда яшашни истамайдилар¸ деб давом этди Борис Акунин.

Сайловчилар лигасининг яна бир фаоли¸ таниқли тележурналист Леонид Парфëновга кўра¸ Россияда Путин режимига қарши жамоатчилик қаршилиги бундан сўнг кучаяди ва ўзини яхшироқ сафарбар қилишга ўтади.

- Норозилик кайфияти бундан сўнг янада ташкиллашади ва тизимлашади. Бугун декабр¸ январ ва февралдаги каби қувноқ flash mobлар даври ўтди. Бундан кейин нима бўлиши одамларнинг бу вазиятни ўзгартириш борасидаги қатъияти ва чидамлилигига боғлиқ бўлади. Ҳозиргача бу ҳолат муқимлигича келди¸ деди Сайловчилар лигасининг 7 март кунги матбуот анжуманида сўзга чиққан Леонид Парфëнов.

Лиганинг яна бир аъзоси¸ журналист Сергей Пархоменко 10 мартга белгиланган мухолифат намойишининг “Ҳалол сайловлар учун” шиори остида декабрдан буëн мунтазам ўтказиб келинаëтган аввалги намойишлардан фарқли бўлиши лозимлигини таъкидлади.


- Менимча¸ бу менинг шахсий фикрим¸ биз бу намойишни бошқача¸ аввалгиларига ўхшамайдиган қилишимиз керак. Бу намойиш тематик бўлмоғи лозим. Бу намойиш бугун ҳаммамиз муҳокама этаëтган масала – сайловлар давомида рўй берган қонунбузарликлар ҳақида ҳамма томондан ëпирилаëтган материлларга бағишланиши лозим¸ деди Пархоменко.

7 март куни Москва шаҳар ҳокимияти Россия мухолифатининг Москвадаги Арбат майдонида 50 минг кишилик намойиш ўтказишига рухсат берди.

Мазкур акция ташкилотчиларидан бири¸ «Левый фронт» ҳаракати етакчиси Сергей Удальцовнинг айтишича¸ шаҳар расмийлари агар намойишга келувчилар пиëдалар йўлагига сиғмай қолса¸ Янги Арбатдаги транспорт қатновини тўхтатиб қўйишга ҳам ҳозир эканликларини билдирган.

Россия Марказий сайлов комиссиясининг расмий хулосасига кўра¸ 4 март кунги сайловларда иқтидордаги Бош вазир Владимир Путин 64 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Аммо мустақил кузатувчилар сайлов ва ундан олдинги жараëнларнинг Путинни президентликка қайтариш мақсадига бўйсундирилгани ва унда ҳақиқий рақобат бўлмаганини айтмоқдалар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG